Мақола

Бутунжаҳон Ер куни

Баҳор ойида Ер курраси аҳолиси бир неча гўзал байрамларни нишонлашдилар. Улардан бири – бутунжаҳон Ер кунидир. Унинг санаси баҳорги тенгкунликка мос келади.

1971 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби бутун халқни бирлашиш, дўстлашиш, умумий уйимиз бўлган Ер куррасини сақлашга чақириб, байрам жорий этишни таклиф этди. Шу йил 21 март куни байрам илк маротаба нишонланди.

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази фаолияти ва 2018 йил давомида бажарилган ишлар

Геодезия ва картография миллий маркази (ГКММ) Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи МС ҳузуридаги Геодезия ва картография бош бошқармасининг 1975 йил 2 январдаги 2-С-сонли буйруғи билан ЎзССР МСнинг 1975 йил 20 майдаги 289-28-сонли қарорига мувофиқ ташкил топган.
“Природа” илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш марказининг 1975-1988 йилларда Ўзбек бўлими, 1988-1992 йилларда Ўзбек филиали бўлган.
1992-1996 йилларда – Космик табиатшунослик миллий маркази.
1996-2003 йилларда – Геоинформатика ва кадастр миллий маркази.

Давергеодезкадастр қўмитаси АКТ жорий қилиш бўйича давлат органларининг 2019 йилнинг I чорак якуни рейтингида 4-ўринни эгаллади

Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиздаги инвестицион муҳитни яхшилаш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий жараёнларни замонавий бошқарув ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)ни жорий этиш орқали соддалаштириш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Тупроқ синов ишларини бажаришда амалдаги қадамлар

Ернинг қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги хусусияти - унумдорлигидир. Тупроқ унумдорлиги бу ер майдонининг усимликлари унга зарур булган озуқа моддалари ва намлик билан таъминлай олиш қобилиятидир. Инсон тупроқ унумдорлигини ошириш учун ерга турлича таъсир ўтказади: ерни хайдайди, юмшатади, суғоради, тупроққа ўғит солади ва ҳоказо. У тупроқдаги озуқа моддалар миқдорини оширади ҳамда уларни ўсимликлар томонидан осон ўзлаштиришга имконият яратади. Тўғри, тупроқ унумдорлигини ошириш имкониятини берадиган бошқа қатор тадбирлар ҳам мавжуд.

Мисрликларнинг “томи кетган”ми?!

Миср аҳолиси сонининг ошиши кам таъминланган Қоҳираликларнинг қурилиши тугалланмаган уйларда яшашига сабаб бўлмоқда. Қоҳирага ташриф буюрган сайёҳлар шунга гувоҳ бўлишган бўлиши мумкин-ки, шаҳарнинг кўпгина бутун-бутун даҳаларида қурилиши тугалланмаган уйлар бор, ва уларда ҳақиқатдан ҳам одамлар яшашмоқда. Қуйида кўпмиллионлик мазкур пойтахтнинг ажойиб фазилати ва Миср давлатидаги кўчмас мулк бозорининг ўзига хос хусусияти ҳақида сўз юритилади.

ДЕРАЗА ВА ЭШИКСИЗ-У, ЛЕКИН УЙ ТЎЛА ОДАМ

Ер кадастри соҳасини юритишда чет эл тажрибаларини таҳлил қилиш

Аннотация: Мақолада ривожланган хорижий мамлакатларда юритилаётган ер кадастрининг тажрибалари ҳамда ўзига хос хусусиятлари ёритилган.
В cтатье описываются опыт и особенности земельного кадастра в зарубежных странах.

Фермер хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштиришнинг тўғри ташкил этиш ва долзарблиги

Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида ер ва сув муносабатларини тартибга солиш, қишлоқ хўжалиги экин ер майдонларидан самарали фойдаланиш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш, паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид нархини ошириб бориш ҳисобига қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлиги таъминланмоқда.

Сув кадастри ва табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрининг сейсмик хавф юқори бўлган зоналар ҳисобланган Сурхондарё вилояти сув омборларининг геоэкологик шароитларини геофазовий маълумотлар инфраструктураси асосида баҳолаш

Ушбу мақола турли физик-географик зоналарда жойлашган сейсмик фаоллиги юқори ҳудудлардаги сув омборлари инженер геодинамик ва сейсмоэкологик изланишларни олиб боришнинг долзарблиги сифатида ушбу объектларни сейсмик, табиий ва техноген хавфсизлигини, мустаҳкам, узоқ муддат авариясиз фаолият олиб боришда, Миллий географик ахборот тизими (Давлат кадастрлари ягона тизими)даги сув кадастри ва табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрининг сейсмик хавф юқори бўлган зоналар қисми тематик қатламлари, атрибутив маълумотлари каби миллий геофазовий маълумотлар инфраструктураси асосида тайёрланг

Дунё тупроқлари деградацияси муаммолари

Тупроқ деградацияси – бу жараёнлар йиғиндиси бўлиб, улар тупроқларнинг функциясини ўзгаришига, хоссаларининг миқдор ва сифат кўрсаткичларининг ёмонлашишга ва унумдорликнинг пасайишига олиб келади, яьни табиий ва антропоген омиллар таъсирида элементларнинг экологик тизимда тупроқларнинг турғун хоссаларининг бузилиши, хўжалик нуқтаи назардан баҳосининг тушиши ва самарадорликнинг пасайишидир.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун яратилаётган қулай имкониятлар

Ислоҳотларни сифатли амалга ошириш ҳамда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш, шунингдек, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1060-сон қарори тасдиқланган бўлиб, унда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона

Pages