Рақамли иқтисодиётда ер маъмуриятчилиги ва ҳудудларни бошқариш

(Давоми. Боши журналнинг 1/2020-сонида - http://ab.ygk.uz/node/74)

Ушбу мақола «Земельное администрирование и управление территориями в цифровой экономике» китобидан таржима қилинган бўлиб, т.ф.н. Шавров Сергей Алексеевич муаллифлигидаги мазкур китоб "Земельная реформа" жамоат бирлашмаси томонидан нашр этилган, Минск, Белоруссия. Нашр Швеция Халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги (SIDA) кўмагида амалга оширилган, 2019 йил апрель.

§ 1.4. Давлат бошқаруви рақамли трансформациясининг стратегияси

Давлат бошқаруви рақамли трансформациясининг иккита сценарийси мавжуд.
Brownfield сценарийси. Brownfield - бу мавжуд бўлган (эскирган) дастурий тизимлар ёки иловаларини бевосита сақлаб қолиш шарти билан янги дастурий тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни талаб қиладиган муаммоли ҳудудни (соҳа) тавсифлаш учун ахборот технологиялари соҳасида кенг тарқалган атама. Бу ривожланишнинг анъанавий ва эволюцион йўлидир. У мавжуд идоравий ахборот тизимларини сақлаб қолиш ва босқичма-босқич такомиллаштириш, янги тизимларни яратиш, уларни эски тизимларга босқичма-босқич интеграция қилиш ва улар ўртасидаги алмашишни такомиллаштириш билан тавсифланади. Бундай сиёсатни олиб боришда АКТ соҳасининг муваффақият даражаси паст бўлади, чунки бу жуда секин ва кўп меҳнат талаб қиладиган усул. Унинг асосий камчилиги энг муҳим замонавий рақобатдош устунликларга эришишга имкон бермайдиган бошқарув тизимларининг тез эскирувчан технологияларини сақланиб қолиши: маълумотлар сифати ва жараёнларнинг тез ўзгартиришини таъминлаш. Ушбу сценарийда, идоралар ўз жараёнларини ахборотлаштириш учун ажратилган бюджетлар доирасида автоматлаштириб, уларнинг архаик хусусиятларини сақлаб, маълумотлардан фақат ўз соҳаларида фойдаланишга эътибор қаратишади, бу эса турли хил ахборот тизимлари маълумотларининг ўзаро номувофиқлигига олиб келади. Кўплаб идоралар, маъмурий-ҳудудий бирликлар, ўз ахборот технологияларини мустақил бошқаради ва айнан битта вазифани ҳал қилиш учун бир биридан фарқ қилувчи бюджетлардан фойдаланишади.

Greenfield сценарийси. Greenfield - бу атама электрон ҳукуматнинг янги технологияларини жорий этиш орқали мавжуд БЖларнинг рақамли трансформациясини англатади. Етакчи АКТ компаниялар технологияларига мувофиқ БЖни амалга оширишга ёндашувни тубдан ўзгартиришни англатади. Беларусь Республикаси Президентининг 2017 йил 21 декабрдаги 8-сонли "Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш тўғрисида"ги Фармонида айнан шу ёндашув назарда тутилган.

Мавжуд бошқарув тизими ўзининг ҳозирги ҳолатини узоқ вақт сақлаб туришдан манфаатдор. Ўтиш даврида янги тизим амалдаги тизим билан параллел равишда фаолият кўрсатади, аммо бошқарувни марказлаштиришга асосланади. Ушбу сценарийда бошқарув ва молиявий ресурсларни марказлаштириш принципиал қарор ҳисобланади. Рақамли трансформация ягона давлат даражасида бошқарилиши керак. Рақамли трансформация вазифаларига эътиборни қаратиш учун, давлат органларини автоматлаштиришга ажратилган барча бюджет бундай бошқарув тузилмасига ўтказилиши керак. Шубҳасиз, ушбу бюджет биринчи босқичда мавжуд тизимларни қўллаб-қувватлаш учун тақсимлашни талаб қилади.

Беларусь Республикасида давлат бошқарувини такомиллаштиришнинг бундай йўли шаклланмоқда. Рақамли иқтисодиёт бўйича кенгаш ташкил этилди, унинг асосий мавзуси рақамли иқтисодиёт вазирлигининг лойиҳаси ҳисобланади.

Қонун ҳужжатларида ахборот, ахборотлаштириш ва ахборотни муҳофаза қилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш нормалари мавжуд. Масалан, «Ахборот, ахборотлаштириш ва ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида» ги қонуннинг 2-бобида бундай нормалар мавжуд. Улар Brownfield сценарийсини амалга оширадилар, бу кўпгина давлат органлари: Беларусь Республикаси Президенти, Вазирлар Кенгаши, Миллий фанлар академияси, Беларусь Республикаси Президенти ҳузуридаги Тезкор-таҳлил маркази, Беларусь Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш вазирлиги ва ўз ваколатлари доирасидаги бошқа давлат органлари иштирокида бошқарувнинг идоравий тусини назарда тутади. Беларусь Республикаси Президентининг 2017 йил 21 декабрдаги 8-сонли қарори билан фуқаролик муомаласида токенлардан фойдаланиш ва транзакция блоклари (блокчейн) реестри технологиясидан фойдаланган ҳолда фаолиятни амалга ошириш масалаларини, Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашига "Юқори технологиялар парки маъмурияти" давлат муассасаси билан биргаликда тушунтириш топширилди.

Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2010 йил 25 майдаги 790-сонли (2015 йил 10 февралдаги ўзгартириш киритилган) "Замонавий интеграциялашган ахборот тизимлари ва технологияларини яратиш ва жорий этиш бўйича айрим чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан, Беларусь Республикаси ҳукуматига бўйсунувчи, республика давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом қабул қилинди. Ушбу комиссиянинг вазифаси замонавий интеграциялашган ахборот тизимлари ва технологияларини яратиш ва жорий этишдан иборат. Комиссия фаолияти фақат маҳсулотнинг тўлиқ ҳаётий циклини (CALS технологиялари) қўллаб-қувватлайдиган ва корхона ресурсларини бошқарадиган (ERP технологиялар) замонавий интеграциялашган ахборот тизимлари ва технологияларини яратиш ва жорий қилиш билан чекланган.

Амалдаги қонунчилик кўплаб давлат органлари бошқарувининг идоравий тусига мўлжалланган бўлиб, ягона бошқарув марказига эга бўлган рақамли давлатни шакллантириш бўйича Greenfield сценарийсини тўлиқ қўллаб-қувватлай олмайди.

Амалдаги қонунчиликда халқаро стандартлар ва ташаббусларга риоя қилиш, ички платформалар ва бизнес-жараёнларнинг чегаравий ҳамкорлигини ташкил этиш сиёсати меъёрлари; давлат ривожланиш дастурлари доирасида бўлмаган, учинчи томон ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқилган, хизматларни аккредитация қилиш меъёрлари; метамаълумотлар онтологиясини белгилайдиган ва бошқа меъёрлар мавжуд эмас.

Рақамли трансформация олдиндан белгиланган стратегияларга риоя қилиши керак. Улардан баъзиларини кўриб чиқамиз.

1. Қонун ижодкорлигини рақамли асосга ўтказиш стратегияси. Рақамли трансформацияни таъминлаш учун унинг мақсадларига мос келадиган меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш керак. Бунинг учун амалдаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш зарур. Одатий маъмурий регламентлар тобора электрон маъмурий регламентларга алмаштирилишини ҳисобга олиб, қонун ижодкорлиги жараёнини "рақамли асос" га ўтказиш долзарб вазифа ҳисобланади. Ҳуқуқий базада дастурий таъминот томонидан бажариладиган баъзи алгоритмларнинг ҳуқуқий аҳамиятини белгилаш учун тушунарли бўлган қоидалар бўлиши керак.

[1.19] -да бу каби меъёрий ҳужжатларни қуйидаги тамойиллар асосида яратиш ва қабул қилиш таклиф этилади: бир хиллаштириш, структуралаштириш, алгоритмлаштириш, уйғунлаштириш.

Бирхиллаштириш тамойили. У меъёр ва қоидаларни бир хил талқин қилинадиган ва ҳисобланадиган асосларга боғлашдан иборат. Масалан, ваколатли орган томонидан белгиланган давлат хизматлари учун тўланадиган тўлов миқдори бир ҳолатда энг кам иш ҳақига, иккинчисида яшаш учун зарур бўлган энг кам миқдорга, учинчи ҳолатда инфляцияга, тўртинчи ҳолатда базавий ҳисоблаш миқдорига боғланадиган вазиятларни истисно қилиш керак.

Структуралаштириш тамойили. У машина ўқийдиган форматда кўрсатиш ва кейинчалик қайта ишлаш қулайлиги учун, давлат метамаълумотларининг тизимли лойиҳалаштирилган структурасига таянадиган ҳужжатларнинг ягона шаблонларини яратиш ва улардан фойдаланишни ўз ичига олади. Масалан, суд қарорлари шаблонлари, кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар, кредит шартномалари. Ушбу тамойил ақлли шартномалар (смарт контракт)га ўтиш учун зарур шартдир.

Алгоритмлаштириш тамойили. Бу, меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш алгоритмик ёндашув ёрдамида амалга оширилаётганлигидан иборат. Масалан, электрон маъмурий регламентларнинг блок схема шаклида ёки илгари ҳеч қачон бўлмаган, бирор ҳолатдаги ҳаракатлар кетма кетлигини тўлиқ ва аниқ изоҳлайдиган ахборот моделлари тилидаги тавсифлар.

Уйғунлаштириш тамойили. Бу қонун ҳужжатларидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш, битта ҳужжат бир-бирига зид келадиган турли хил тартибга солиш меъёрларига бўйсунувчи ҳолатларни бартараф қилишдан иборат.

Юқорида келтириб ўтилган қонун ижодкорлиги тамойилларининг барчаси Беларусь учун ҳали хос эмас.

2. Маълумотларнинг миллий инфратузилмаларини яратиш стратегияси. Олдинги даврда, барча давлатларнинг ишчи жараёнларини ташкиллаштириш ҳужжат устуворлигига асосланган ёндашув деб номланган тизимга таянган [1.20]. Бундай ёндашувда асосий маълумот бирлиги имзоланган қоғозли ҳужжатдир. Уни сканерлаш ва электрон архивда сақлаш ёндашувнинг моҳиятини ўзгартирмайди. Ҳужжат таркибидаги маълумотларни тўғридан-тўғри ишлатиш мумкин эмас. Ҳужжат бирламчи бўлиб, ундаги маълумотлар иккинчи даражали. Шунинг учун давлатнинг барча бизнес жараёнлари ҳужжатлар атрофида шаклланган. Ижрочилар ҳужжатлар шаклланиши учун масъулдирлар ва ўз ваколатларини ҳужжатларга мувофиқ аниқлайдилар. Ахборотлаштириш рақамли архивлар ва электрон ҳужжат алмашиш тизимлари яратиш билан чекланиб қолади.

Муқобил ёндашув бу маълумотларнинг бирламчилигини назарда тутувчи маълумотлар устуворлиги ёндашуви. Фойдаланувчилар маълумотларни киритиш ва таҳрирлаш учун жавобгардир. Ушбу ёндашув БЖни яратиш ва ташкил этишни мутлақо бошқа даражага олиб чиқади. Маълумотлар устуворлиги ёндашуви ёрдамида маълумотларнинг сифати узлуксиз назорат қилиниши мумкин. Ҳужжатлар маълумотлардан шаклланиб, баъзида фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини максимал даражада қондирувчи, айнан бир маълумотларни турли шаклда тақдим этади. Унинг тўлиқ интеграциясининг зарур шарти, барча жалб қилинган тизимларда маълумотлар устуворлигидир. Фақат ушбу ёндашув доирасида турли хил манбалардан олинган маълумотларнинг ўзаро алмашишини таъминлаш мумкин.

Маълумотнинг устуворлиги деганда бошқарув объектлари, шу жумладан буюмлар интернетидан фойдаланиш, катта маълумотлар технологиялари орқали улар устидан назоратни амалга ошириш ва исталган вақтда барча турдаги БЖлар фаолиятини амалга ошириш учун, шу жумладан давлат бошқаруви ёки бизнес бошқарувида қарорлар қабул қилиш учун маълумотларни тақдим этишни англатади.

Маълумот устуворлиги - бу рақамли трансформациянинг асосий тамойилларидан биридир. Рақамли давлат яратишнинг маълумот устуворлиги архитектураси маълумотлардан фойдаланиш истагида бўлган ҳар қандай етарли ваколатга эга дастур ёки тармоқ учун маълумот манбаларини тақдим эта олади.

Маълумотлар, идоравий ахборот тизимларини лойиҳалашнинг классик парадигмасида келтирилганидек, "ҳужжатлар" га бўлинмайди. Турли хил сервислар бир хил маълумотлардан турли мақсадларда фойдаланадилар. Рақамли давлат ва умуман давлат бошқарувининг "маълумотлар устуворлиги" шу усулда амалга оширилади, бунда турли хил фойдаланувчилар, ахборот/хизмат истеъмолчиларининг турли эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган ҳужжатларни маълум тавсифлаш услубига мувофиқ танлаб олиш ва ташкил этиш орқали бир хил маълумотлардан олинади. Давлат бошқарувининг маълумотлар устуворлиги архитектураси, маълумотлар манбаларини улардан фойдаланишни истаган ҳар қандай ваколатли дастур ёки тармоқдаги хостга тақдим этиши мумкин.

Мамлакатнинг маълумот устуворлигига асосланган рақамли давлатга ўтиши муаммоси шундаки, Беларусь Республикасининг амалдаги қонунчилиги ҳужжат устуворлиги ёндашувига асосланган.

Маълумот устуворлигига асосланган рақамли давлатда унинг архитектурасининг асосий қатлами маълумотлар инфратузилмаси, яъни маълумотлар омборлари тўплами ҳисобланади. Инфратузилма бу нафақат маълумотлар базалари тўплами. Инфратузилма турли хил иловалар томонидан маълумотларни талқин қилиш ва ишлатишда ягона ёндашувни таъминлайдиган модел сифатида намойиш этилиши мумкин. Бундай модел қуйидагиларни ўз ичига олади:
хорижий, давлат, тижорат тизимлари, ижтимоий тармоқларнинг маълумотлар омборларида, буюмлар Интернети инфратузилмасида (IoT) ва фуқароларнинг ихтиёрий маълумотларидаги ўзаро боғлиқ маълумотлар тўплами;
метамаълумотлар;
асосий универсал хизматлар;
маълумотларга кириш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш тўғрисидаги битимлар;
маълумотлар стандартлари;
кўплаб маълумот ишлаб чиқарувчилар ва маълумотлардан фойдаланувчиларнинг ўзаро муносабатини таъминлайдиган ташкилий тузилмалар.

Асосий универсал хизматлар бу универсал тизим технологик ечимлар/фреймворклар бўлиб, улар муайян бизнес вазифалари учун созланганидан сўнг, битта эмас, балки фойдаланувчиларнинг бир қатор иловаларида ишлатилиши мумкин. Уларга асосланиб, фойдаланувчи иловаларининг амалий бизнес мантиғи (БЖ босқичлари кетма-кетлиги) ишлаб чиқилади. Асосий хизматларга мисоллар: тармоқ хизматлари, қайта ташкил этиш хизматлари, идентификация ва аутентификация хизматлари ва бошқалар. Айнан асосий хизматлар ҳар қандай дастурдан маълумотларга киришда «бир ойна» тамойилини амалга оширишни таъминлайди.

Маълумотлар инфратузилмасини етарли даражада бўлмасада, тартибга солувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат бу Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2009 йил 26 майдаги 673-сонли "Беларусь Республикасининг "Ахборот, ахборотлаштириш ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунини амалга ошириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги қароридир. Қарор билан давлат ахборот ресурсларининг таркиби ва тузилиши, улардан олинган ҳужжатлаштирилган маълумотлардан фойдаланиш тартиби; давлат ахборот ресурсларидан ахборотни шакллантириш ва ундан фойдаланиш учун жавобгар бўлган ахборот муносабатлари субъектларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги; уларни шакллантириш ва давлат ахборот ресурсларидан олинган ҳужжатлаштирилган маълумотлардан фойдаланиш тартибга солинади. Қарор билан Ахборот ресурсларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва Ахборот ресурсларининг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом; Ахборот тизимларини давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат ахборот тизимларидан фойдаланиш ва Ахборот тизимларининг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Худди шу меъёрий ҳужжат билан бир марталик давлат ахборот ресурслари рўйхатини тузиш тартиби белгиланган. Барча давлат ахборот ресурсларининг технологик даражада интеграциялашуви ягона умумдавлат автоматлаштирилган ахборот тизими (УААТ) орқали амалга оширилиши белгиланган. Ахборот даражасида бундай интеграция асосий, республика ва минтақавий (ҳудудий) идентификаторлардан фойдаланиш орқали амалга оширилади. УААТ орқали давлат ахборот ресурсларини интеграциялаш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирувчиси этиб Электрон хизматлар миллий маркази (ЭХММ) белгиланган бўлиб, у ушбу соҳадаги барча ҳаракатларини Беларусь Республикаси Президенти ҳузуридаги Оператив таҳлил маркази билан мувофиқлаштириши керак.

Амалдаги қонунчиликнинг камчиликлари маълумотлар инфратузилмасининг метамаълумотлари ва уларнинг стандартлари бўйича меъёрларнинг йўқлиги; метамаълумот сифати зарур даражада таъминланмаганлиги учун жавобгарлик меъёрларининг йўқлигидир. Маълумотлардан қайта фойдаланиш, критик ҳолатларда улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи қоидалар йўқ. Инфратузилма қатламларида маълумотларнинг ўзаро ишлашига эришиш тамойиллари; маълумотларнинг сифатсизлиги, хизматлар сифати ва турли хил маълумотлар базаларининг маълумотлари мувофиқлиги учун жавобгарлик тўғрисида қонун ҳужжатларида ҳеч нарса дейилмаган. Қонунчиликда асосий универсал хизматлар, уларни қидириш мезонлари ва технологиялари ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги меъёрлар мавжуд эмас.

Асосий ахборот манбалари (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ягона давлат реестри, “Паспорт” автоматлаштирилган тизимининг маълумот объектлари, кўчмас мулк, унга бўлган ҳуқуқлар ва улар билан боғлиқ битимлар ягона давлат реестри, манзиллар регистри) мукаммал эмас. У мамлакатда маълумотлар алмашиш шартларини (ингл. Data Sharing), маълумотларнинг ўзаро ишлашини таъминлаш шартларини тўлиқ таъминламайди. Масалан, фазовий маълумотларга ёки Беларусь маъмурий-ҳудудий ва ҳудудий бирликларининг маълумотларига нисбатан қайси ахборот манбалари асосий ҳисобланиши лозимлиги номаълум.

Кўринишидан, замонавий рақамли давлатда кўп даражали Ерни масофадан зондлаш тизимининг маълумотлар инфратузилмаси учун тегишли қонунчилик базаси яратилиши керак.

120 дан ортиқ мамлакатлар аллақачон фазовий маълумотлар инфратузилмаси тўғрисида махсус қонунларни қабул қилишган. Беларусда ҳали бундай инфратузилма тўлиқ ҳажмда эмас ва қонуний асосга эга эмас.

3. Амалий бизнес мантиқий миллий хизматларини яратиш стратегияси. Бизнес мантиқ - бу маълум бир соҳада бизнес-жараённи ахборот тизимида амалга ошириш. Бизнес мантиқ матн шаклида, предмет соҳанинг аналитик моделлари (онтология), бизнес моделлар тилида алгоритмлар шаклида (UML, IDEF0 ва бошқалар) тавсифлаш мумкин. Дастурлаш босқичида бизнес мантиқ бизнес хизмат (бизнес сервис) га айланади. Бизнес хизмат - бу муайян бизнес жараёнларини амалга оширадиган объектга йўналтирилган ёки процедура тили коди. Бизнес-хизмат булутли платформанинг SaaS хизмати сифатида мобил илова ёки веб-браузер орқали тақдим этилиши мумкин.

Бизнес хизматлар маълумотлар инфратузилмасининг асосий универсал хизматлари билан ўзаро ишлайди ва улардан бир неча бор фойдаланади. Фойдаланувчиларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал қилишга қаратилган. Масалан, компанияни рўйхатдан ўтказиш, қурилиш учун рухсат олиш, кўчмас мулк объектининг мақсадини ёки қўшимча қурилиш орқали қайта ривожлантириш ва бошқалар. Битта БЖ бир қатор бизнес хизматларни ўз ичига олиши мумкин. Масалан, кредит олиш БЖни бир неча созланадиган бизнес хизматлар тўпламидан ташкил қилиниши мумкин: ягона ишончли биометрик идентификациялаш муҳити хизмати, кредитга ариза бериш хизмати, ипотека мақсадида автоматик баҳолаш хизмати, ипотека кредити ақлли шартномасини тузиш хизмати, ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш сунъий интеллект хизмати, кредитни бошқариш, қарз бериш хизмати, ёзишмалар хизмати, турли хил хабарларни юбориш хизмати (электрон почта, SMS, MMS, push) ва бошқалар. Бизнес-хизматлар қатлами дастур кодида қоидалар тўпламини, ушбу соҳадаги объектлар ҳаракатларининг боғлиқлигини; фойдаланувчининг ҳаётий ҳолатини ҳал қилишнинг ягона жараёнидаги алоҳида жараёнлар қадамларини ўз ичига олади.

Бизнес хизматлар давлат, шунингдек давлат хусусий шериклиги доирасида ваколатли тижорат таъминотчилари томонидан ҳам яратилиши ва кўрсатилиши мумкин.

Беларусь Республикасининг амалдаги қонунчилигида ҳозирча амалий бизнес мантиқ хизматларига тегишли нормалар мавжуд эмас. Беларусь Республикасининг 2017 йил 9 январда ўзгартиш киритилган "Маъмурий жараёнлар асослари тўғрисида"ги 2008 йил 28 октябрдаги 433-З-сонли қонуни билан маъмурий жараёнларни амалга ошириш учун ягона мурожаат нуқтаси мавжудлиги белгилаб қўйилган. Ушбу нуқта http://portal.gov.by ягона электрон хизматлар порталидир. Қонунда унга фойдаланувчиларнинг бизнес-жараёнлари билан бевосита кириш мумкин маъмурий жараёнларни автоматик равишда бажариш учун мавжуд бизнес-хизматлар кўзда тутилмаган. Ушбу Қонуннинг 3-моддасида, фуқароларга ваколатли органлар томонидан амалга ошириладиган, қийин ва кўп қадамли маъмурий процедуралар (лекин хизмат эмас) рўйхати берилган, якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно. Ҳозирча техник меъёрий ҳуқуқий ҳужжат дейиш мумкин бўлган "Техник регламент: Рақамли давлат. Ахборот технологиялари. Амалий бизнес мантиқ хизматлари" мавжуд эмас.

4. Масофавий электрон идентификация қилиш учун ягона ишончли муҳитни яратиш стратегияси. Идентификация ва аутентификация қилишнинг ягона ишончли муҳити яратилмасдан рақамли трансформацияни амалга ошириш мумкин эмас. Бундай муҳит шахсий идентификация қилиш процедурасидан ўтган ягона профил ва фойдаланувчи интерфейси орқали рақамли давлатнинг барча хизматларидан фойдаланишда "бир дарча" тамойилининг бажарилишини таъминлаши керак. Россия Федерациясининг http://esia.gosuslugi.ru портали орқали кириш мумкин бўлган кенгайтирилган ягона идентификация ва аутентификация тизими (ЯИАТ) бундай муҳитга мисол сифатида олиниши мумкин. ЯИАТ ахборот ва ўзаро алоқа иштирокчиларининг (мурожаат этувчи фуқаролар, ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахслари) давлат ва бошқа ахборот тизимларида мавжуд бўлган маълумотларига ваколатли киришини таъминлайди. ЯИАТ шунингдек, бармоқ излари, кафтлар, кўз қорачиғи, юз тасвири бўйича биометрик идентификациялашни ҳам таъминлайди [1.21].

Беларусь Республикасининг амалдаги қонунчилигида ҳозирча ЯИАТ мавжудлигини таъминловчи нормалар мавжуд эмас. Шу билан бирга, бундай ҳуқуқий асосни яратишнинг маълум белгилари мавжуд. Беларусь Республикасининг "Шахсий маълумотлар тўғрисида" ги қонун лойиҳасида биометрик маълумотлардан шахсий маълумотларнинг элементи сифатида фойдаланиш хусусиятларини тартибга солиш кўзда тутилган. Беларусь Республикасининг "Электрон ҳужжат ва электрон рақамли имзо тўғрисида"ги 28.12.2009 йилдаги қонунида электрон ҳужжатларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш шартлари мавжуд. "Электрон рақамли имзоларни мақсади ва улардан фойдаланиш тўғрисида" ги Қонуннинг 23-моддасида унинг мақсади: 1) электрон ҳужжатнинг умумий қисмини ташкил этувчи маълумотни тасдиқлаш; 2) электрон ҳужжатнинг яхлитлиги ва ҳақиқийлигини тасдиқлаш билан чекланган. Яъни, ҳозирча қонунчилик фуқаролик ҳуқуқи субъектини идентификациялаш ва идентификациялаш учун электрон рақамли имзодан фойдаланишни назарда тутмайди. Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2009 йил 26 майдаги 673-сонли "Беларусь Республикасининг "Ахборот, ахборотлаштириш ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунини амалга ошириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори УААТда давлат ахборот ресурсларидан фойдаланувчиларни идентификация қилиш ва аутентификация қилиш, шунингдек уларнинг ҳатти-ҳаракатларини ҳисобга олиш миллий автоматлаштирилган УААТ тизимининг оператори томонидан, яъни ЭХММ томонидан аниқланади.

2019 йилда Беларусда ички паспорт ўрнига ID карта жорий этишни бошлаш режалаштирилган. Уларда рақамли имзо, ҳужжат эгасининг шахсий маълумотлари бўлган электрон чип - фото, электрон рақамли имзо, бармоқ излари мавжуд бўлади. Бундай ID карталар биометрик ҳужжатларга тегишли. Тахминларга кўра, улар турли хил электрон маъмурий хизматларни олиш учун фуқаронинг кириш калитига айланади.

5. Очиқ маълумотлар таркибини кенгайтириш стратегияси. "Очиқ маълумотлар" концепциясига биноан, маълум бир маълумотларни муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар ва бошқа ҳимоя механизмлари орқали чекланмасдан, фойдаланиш ва кейинчалик нашр қилиш мумкин бўлиши зарур. Ушбу концепциянинг жамиятни рақамлаштириш ва электрон ҳукуматни ривожлантириш вазифаларидаги аҳамияти БМТ томонидан асослантирилган [1.2]. Ушбу ҳужжатнинг 2-қисмида "Transparency through open government data" (давлатнинг очиқ маълумотлари орқали шаффофлик) очиқ маълумотлар таъсири кўплаб барқарор ривожланиш мақсадлари билан боғлиқлиги келтирилган.

Давлат маълумотларининг жамоатчилик учун очиқлик даражаси ҳукуматнинг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини тавсифлайди. Очиқ маълумотлар хусусий секторда технологик инновациялар ҳисобига жадал иқтисодий ўсишни таъминлайди. Очиқ маълумотларнинг самарадорлиги - бу жамоатчилик назорати, ижтимоий жавобгарлик, бизнес ва фуқаролар манфаатдорлигининг ошиши, жамият томонидан давлатга билдирилган фикр-мулоҳазаларнинг янги даражага чиқишида намоён бўлади. Маълумотларга кўра, 2020 йилга келиб, Европа Иттифоқида очиқ маълумотларнинг иқтисодий самараси ЯИМнинг 1,9 фоизини ёки 200 миллиард еврони ташкил этади.

Маълумотлар очиқлиги тамойиллари Беларусь Республикасининг 10.11.2008 йилдаги 455-З-сонли "Ахборот, ахборотлаштириш ва ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонуни билан белгиланади. 16-моддада "Умумий фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар" маълумотларга кириш чекловлари олиб ташланадиган ҳолатлар рўйхати берилган. Ушбу Қонуннинг 22-моддасида “Давлат органининг оммавий ахборотни тарқатиш ва (ёки) тақдим этиш усуллари” ушбу давлат органи томонидан жамоатчиликка тақдим этиладиган ахборотни тақдим этиш усулларининг рўйхати мавжуд. 22-1-моддада "Давлат ҳокимияти органлари томонидан очиқ бўлган ахборотни тарқатиш" тарқатиладиган оммавий ахборотнинг таркиби тўғрисидаги қоидалар мавжуд. Фуқаролик Кодексининг 131-моддаси 4-банди "Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш" кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва улар билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш очиқлигини назарда тутади. Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳар қандай шахсга маълум бир мулкка бўлган фақат ҳуқуқларни рўйхатга олиш тўғрисида зарур маълумотларни тақдим этишга мажбурдир. Фуқаролик ҳуқуқи субъектига тегишли бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тақдим этилади.

Бироқ, Беларусь Республикасининг амалдаги ҳуқуқий нормалари давлат бошқарувининг шаффофлигини оширишга тизимли ёндошишни тўлиқ таъминламайди. Давлатнинг фуқароларга, жамоат бирлашмаларига ва бизнес ҳамжамиятига ошкоралик даражасини ошириш учун ижро этувчи ҳокимият фаолиятини баҳолаш учун меъёрий равишда тасдиқланган тизим мавжуд эмас (қаранг, масалан, [1.22]), маълумотларни очиқ маълумотлар форматида эълон қилиш мажбурияти, мамлакатда ягона очиқ маълумотлар портали бўлиши тўғрисида талаб йўқ.

Давлат хизматчиларининг очиқлик маданияти ва хулқ-атвор меъёрларини ўзгартириш учун давлат бошқаруви очиқ маълумотларининг меъёрий-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш зарур, аммо бунинг ўзи етарли эмас. Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг "Рақамли иқтисодиёт ва ахборот жамиятини ривожлантиришнинг 2016–2020 йилларга мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 23 мартдаги 235-сонли (2017 йил 21 декабрда ўзгартириш киритилган) қарори талабларига мувофиқ, 2020 йилда давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари сони 100 тага етади.

6. Оммабоп хизматларни электрон шаклга ўтказиш стратегияси. Давлат хизматларини электрон шаклда тақдим этиш тўғридан-тўғри электрон ҳукумат концепциясидан келиб чиқади. Электрон ҳукуматни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базада жуда кўп сонли қонунлар, Беларусь Республикаси Президентининг фармонлари, Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тақдим этилган, хусусан:
"Электрон ҳужжат ва электрон рақамли имзо тўғрисида"ги 2009 йил 28 декабрдаги 113-З-сонли Қонун,
2008 йил 10 ноябрдаги 455-З-сонли "Ахборот, ахборотлаштириш ва ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун,
Беларусь Республикаси Президентининг 2014 йил 23 январдаги “Давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари томонидан телекоммуникация технологияларидан фойдаланиш тўғрисида”ги 46-сонли фармони,
Беларусь Республикаси Президентининг 2013 йил 4 апрелдаги 157-сонли "Беларусь Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги фармони,
Беларусь Республикаси Президентининг 2011 йил 8 ноябрдаги 515-сонли "Беларусь Республикасида ахборот жамиятини ривожлантиришнинг айрим масалалари тўғрисида"ги фармони,
Беларусь Президентининг 2010 йил 1 февралдаги 60-сонли "Интернетнинг миллий сегментидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони,
Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг "Беларусь Республикасининг "Маъмурий процедураларнинг асослари тўғрисида" 2017 йил 22 августдаги 637-сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Беларусь Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори,
Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 14 июлдаги 529-сонли "Беларусь Республикасининг "Электрон шаклда амалга ошириладиган маъмурий процедуралар тўғрисидаги" қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори,
Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг "Рақамли иқтисодиёт ва ахборот жамиятини ривожлантиришнинг 2016–2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2016 йил 23 мартдаги 235-сонли қарори,
Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг "Беларусь Президентининг 2006 йил 27 декабрдаги" Давлат аппаратини дебюрократизациялаш ва аҳоли ҳаётини қўллаб-қувватлаш сифатини яхшилаш тўғрисида"ги директивасини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2015 йил 10 июлдаги 584-сонли қарори,
Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг "Беларусь Республикаси Президентининг 2006 йил 27 декабрдаги "Миллий автоматлаштирилган тизим орқали электрон воситаларни ахборот воситачиси сифатида тақдим этувчи ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги директивасини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 882 сонли қарори,
Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг "Беларусь Республикаси Президентининг 2006 йил 27 декабрдаги "Электрон хизматлар миллий маркази" республика унитар корхонаси томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларга бепул тақдим этиладиган электрон хизматлар ва электрон хизматларни тақдим этишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги директивасини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2012 йил 31 майдаги 509-сонли қарори,
Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг "Асосий электрон хизматлар тўғрисида"ги 2012 йил 10 февралдаги 138-сонли қарори,
Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2011 йил 9 августдаги 1074-сонли "Умуммиллий автоматлаштирилган тизим орқали электрон кўринишда хизматлар кўрсатиш ва давлат функцияларини электрон шаклда амалга ошириш тўғрисида"ги қарори,
Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2011 йил 28 мартдаги 384-сонли "Ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасида хизматларни жадал ривожлантиришнинг 2011-2015 йилларга мўлжалланган миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори,
Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2010 йил 20 июлдаги 1086-сонли "Қоғозда электрон ҳужжатларни қоғоз ташувчиларда тақдим этиш шаклини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори,
Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг “Ахборот, ахборотлаштириш ва ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида" ги Беларусь Республикаси қонунини амалга оширишнинг айрим чора-тадбирлари тўғрисида" ва Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг баъзи қарорларини бекор қилиш тўғрисида" 2009 йил 26 майдаги 673 сонли қарори,

Юқоридаги рўйхат, биринчидан, нисбатан яқинда ахборот қонунларининг жадал ривожланиши бошланганлигидан, иккинчидан, рақамли трансформациянинг умумий стратегиясида электрон ҳукуматни ривожлантириш устуворлиги тўғрисида далолат беради.

Амалдаги қонун ҳужжатлари электрон ҳукуматни тартибга солувчи тузилмани (Беларусь Республикаси Президенти ва Ҳукумати, Алоқа ва ахборотлаштириш вазирлиги, Беларусь Республикаси Президенти ҳузуридаги Оператив-таҳлил маркази, РУК “Электрон хизматлар миллий маркази” (ЭХММ)) ва электрон ҳукуматнинг техник инфратузилмасини (Е ҳукумат) яратишга имкон берди. Электрон ҳукуматнинг техник инфратузилмаси таркибига 2019 йил бошида идоралараро электрон ҳамкорлик тизими, умуммиллий автоматлаштирилган ахборот тизими (УААТ), УААТ орқали 20 та давлат ахборот ресурслари билан ўзаро алоқада бўлган ягона электрон хизматлар портали http://portal.gov.by киради. 2018 йил охирида ЭХММ маълумотларига кўра порталда ҳар ой 300000 хизматдан фойдаланувчи 9000 дан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Ушбу инфратузилма, шунингдек, Беларусь Республикаси электрон рақамли имзосини текширишнинг очиқ калитларини бошқариш давлат тизимини, рақамли имзо мобил иловаларини ўз ичига олади, шунингдек ишончли учинчи томон миллий оператори сифатида ЭХММ иштирокида трансчегаравий электрон ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Эришилган ютуқларга қарамай, маҳаллий электрон ҳукуматни ривожлантиришдаги баъзи камчиликларни ҳам таъкидлаш керак, бунинг сабаби қисман амалдаги қонунчиликнинг камчиликларидир.

Биринчидан, Беларусь Е ҳукуматининг инфратузилмасида ҳозирча ягона геофазовий платформа ҳам, муниципал географик ГАТ ҳам, жамоатчилик иштирокидаги ГАТ (ингл. Public Participation GIS — PPGIS) ҳам мавжуд эмас. Ягона миллий геофазовий платформани киритиш орқали инклюзив маҳаллий бошқарувни қўллаб-қувватлаш мақсадида электрон ҳукумат инфратузилмасини такомиллаштириш асослари [1.23] да келтирилган ва китобнинг 6-бобида батафсил ёритилган.

Иккинчидан, Е ҳукумат инфратузилмасида давлат ва фуқаролар ўртасида электрон ҳамкорликнинг ихтисослашган каналлари (е иштирок этиш каналлари) мавжуд эмас. Шу билан бирга, фуқароларнинг давлат тадбирларида е иштироки халқаро амалиётда кенг тарқалган. Бир неча мисоллар келтирамиз.
1) "Халқ маслаҳатлари" е хизмати. Масалан: http://lausuntopalvelu.fi. Амалда, бу жамоатчилик фикри хизмати. Ресурс фуқароларга е сўровлар ва е мурожаатлар регламентини тақдим этади. Давлат идоралари реферат ва ҳужжатларни муҳокама қилиш учун нашр этадилар. Масалан, ушбу тадқиқот давомида порталда ҳукуматнинг темир йўл ҳуқуқи ва транспорт хизматлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича; кенг полосали уланиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш таклифи; йўл ҳаракати тўғрисида; электрон алоқа соҳасидаги хизматлари тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида таклифлари муҳокама этилди. Бу каналнинг эгаси ва оператори Адлия вазирлиги ҳисобланади;
2) "Анкеталар, сўровлар" е хизматлари. Масалан: http://otakantaa.fi. Финляндия Адлия вазирлиги хизматининг бир қисми. Фуқаролар, ташкилотлар, маҳаллий ҳокимиятларнинг муайян бир муниципал лойиҳаларда электрон иштирокини таъминлайди. Ушбу тадқиқот вақтида турли ҳудудий бирликларда 126 та лойиҳа муҳокама қилинаётган эди. Хусусан, кутубхона хизматларини ривожлантириш бўйича лойиҳа, вилоятни режалаштириш режаси лойиҳаси, Коккола шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш лойиҳаси, Кюменлааксо шаҳридаги янги корхона лойиҳаси, Кеми-Соувосааре шаҳридаги спорт паркининг умумий режаси, Коккола шаҳрининг янги ривожланиш стратегияси ва бошқалар;
3) "Фуқаролик ташаббуслари" е хизматлари. Масалан: http://kansalaisaloite.fi. Хизматлар Финляндиянинг алоқаларни ҳуқуқий тартибга солиш жамоат ташкилоти (FICORA) розилиги билан Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилади. Ресурснинг вазифаси фуқароларнинг қонунчилик ташаббусларида е иштироки. Хизмат фуқаролар ва парламент ўртасида алоқани таъминлайди. Фуқароларнинг ташаббуслари янги қонунлар таклифлари, амалдаги қонунларга ўзгартиришлар киритиш ва ҳуқуқий нормаларни бекор қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Фуқароларнинг е ташаббуслари, агар улар Citizen Initiative.cом тармоғи орқали олти ой ичида камида 50 000 та кўллаб қувватлаш тўғрисидаги е мурожаат тўпласа, парламент томонидан қабул қилинади. Ушбу тадқиқот вақтида е ташаббусларга мисоллар: ишлайдиган нафақахўрлар учун солиқларни ўзгартириш тўғрисида; доимий ёзги вақтга ўтишни бекор қилиш тўғрисида; болалар боғчалари молиялаштиришини кўпайтириш. Электрон маъмурий регламентларда фуқаролардан ташқари, ташаббускор, парламент вакиллари ҳам қатнашадилар. Порталда эълон қилинган статистика ташаббусларни қўллаб-қувватлаш унчалик юқори эмаслигини кўрсатади. Умумий 637 ташаббуснинг 18 таси кўриб чиқиш учун парламент томонидан қабул қилинган;
4) "Муниципал ташаббуслар" е хизматлари. Масалан: http://www.kuntalaisaloite.fi. Ушбу хизмат Финляндия Адлия вазирлиги томонидан тақдим етилиб, бу фуқаролар томонидан маҳаллий бошқарув органларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича таклифлар юборишга имкон беради. Электрон маъмурий регламентга биноан, агар электрон ташаббус шаҳар аҳолисининг камида 2 фоизи томонидан қўллаб-қувватланса, у 6 ой ичида кўриб чиқилиши керак. 15 ва ундан катта ёшдаги аҳолининг 4 фоизи шаҳар референдумини ўтказиш ташаббусини киритиши мумкин;
5) "Ёшлар ғоялари" е хизматлари. Масалан: http://www.nuortenideat.fi. Ёшларнинг таъсир кўрсатувчи умуммиллий хизмати сервисини тақдим этади. Бу Финляндия Адлия вазирлиги Ёшлар ахборот-маслаҳат маркази координатори ва Таълим ва маданият вазирлигининг воситаси бўлиб, унинг ёрдамида ёшлар ғоялари оммага тақдим этилади ва бўлажак ислоҳотлар муҳокама қилинади;
6) "Сайловлар" е хизматлари. Масалан: http://vaalit.fi. Амалда, бу Адлия вазирлигининг электрон сайлов участкаси. Парламент, президентлик, европа, вилоят, муниципал сайловлар, давлат ва шаҳар референдумлари пайтида турли хил электрон хизматларни тақдим этади (маълумотлар, номзодларни танлаш ва ҳк).

Барча юқорида санаб ўтилган ўзаро алоқа каналлари Финляндия Молия вазирлигининг Электрон демократия ва электрон хизматлар бўйича ҳаракат дастури таркибига кирувчи 2010–2014 йилларга мўлжалланган электрон иштирок этиш лойиҳасининг таркибий қисмлари бўлган.
Беларусь Республикасининг электрон ҳукумат соҳасини тартибга солувчи қонунчилигида фуқаролар ва ҳукумат ўртасидаги электрон ўзаро муносабатларнинг меъёрлари ҳали мавжуд эмас. Краудфандинг ва краудсорсинг каби жараёнларни тартибга солувчи "Волонтерлик тўғрисида"ги янги қонунни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

7. Автоматик равишда бажариладиган "ақлли шартномалар"га ўтиш стратегияси. Ақлли шартнома - бу ўзга тақсимланган ахборот тизимидаги транзакциялар блоклари (блокчейн) реестрида ишлаш учун мўлжалланган дастурий код. Автоматик равишда бажариш ва (ёки) битимларни ёки бошқа юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни бажариш учун мўлжалланган.

Автоматик тарзда ижро этиладиган ақлли шартномалар электрон ҳукуматни яратишнинг маълумотлар устуворлиги ёндашувида амалий бизнес хизматларни яратиш учун қўлланилади. Масалан, нотариус хизматлари билан боғлиқ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда, банк трансчегаравий битимларини бажариш ва бошқалар ҳолатларда. Краудфандинг ва қимматбаҳо қоғозлар бозорини яратишда фойдаланилган ҳолатлар ҳам мавжуд. Ақлли шартноманинг асосий тамойили шартнома муносабатларининг автоматик тарзда ва ишончли бажарилишидир [1.24].
Албатта, давлат қонунларига мувофиқ бўлган тақдирдагина, ақлли шартномалар ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бунинг учун улар қонунда белгиланган шартлар ва чекловларни ўз ичига олиши керак. Блокчейн тармоғи ақлли шартноманинг давлат қонунларига мувофиқлигини текшириши мумкин. Бунинг учун қонунлар блокчейннинг ўзига киритилиши керак. Шунинг учун улар аллақачон "ақлли қонунлар" деб номланган. Аслида, бу қонун шартлари ва чекловларини ўз ичига олган ақлли шартномалардир. Мамлакатнинг ақлли қонунлари ақлли шартномалар уларга зид ёки зид эмаслигини текширади. Умуман олганда, ақлли қонун ҳар қандай лицензияларнинг, ҳар қандай шартларни бажаришга рухсатнома мавжудлиги, мулк ҳуқуқи сотувчига тегишлилигини, таъқиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ёки ақлли шартномани бажариш учун зарур бўлган мулкни тасарруф этишда бошқа чекловларнинг мавжудлигини текшириши мумкин. Шундай қилиб, ақлли шартноманинг мазмуни ваколатли шахс (масалан, давлат рўйхатидан ўтказувчи, нотариус ёки адвокат) томонидан эмас, дастур томонидан текширилади. Ҳатто фуқаролик қонунчилиги турлича бўлган мамлакатлар ўртасидаги трансчегаравий битимлар ҳам. Бу уларни ҳар қандай битимларда қўллаш имконини беради. Давлат хизматларини ақлли шартномалар ва ақлли қонунларга ўтказиш электрон ҳукуматнинг янги босқичидир. Шуниси қизиқки, бу ишни амалга оширишда ҳеч кимнинг тажрибасига таяниб бўлмайди, чунки ҳамма жойда инновацион технологиялар шу пайтгача ақлли шартномаларсиз ривожланиб келган. Ақлли шартномалардаги имзолар электрон био-идентификация ёрдамида, масалан, бармоқ излари ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

Беларусь Республикаси Фуқаролик Кодексининг "Шартнома тўғрисидаги умумий қоидалар"нинг 2-бўлими 33 та моддадан иборат бўлиб, уларда шартноманинг тушунчалари ва шартлари, шартномаларни тузиш усуллари, шартномаларга ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш бўйича нормалар мавжуд, аммо ақлли шартномалар ҳақида ҳеч қандай сўз йўқ. Афтидан, Фуқаролик кодексининг айнан ушбу қисми шартноманинг янги шакли - ақлли шартноманинг пайдо бўлишини ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилиши керак. Бу уларни Беларусда қонуний жиҳатдан мослаштиришнинг бир усулидир.

Беларусь Республикасида ҳозирга қадар ақлли шартномани, шунингдек унинг таърифини ўз ичига олган биргина меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд. Бу Беларусь Республикаси Президентининг 2017 йил 21 декабрдаги "Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш тўғрисида"ги 8-сонли Фармони. Фармоннинг 5.3-бандида "Юқори технологиялар паркида янги юридик институтларни Беларусь Республикасининг фуқаролик қонунчилигида амалга ошириш имкониятларини синаб кўриш учун ҳуқуқий эксперимент ўтказиш. Бунинг учун Юқори технологиялар парки резидентларига ақлли шартнома орқали битимлар тузиш ва (ёки) бажариш ҳуқуқини бериш. Ақлли контракт ёрдамида битим тузган шахс, агар тескариси исботланмаса, унинг шартлари, шу жумладан дастурий кодда кўрсатилган шартлар тўғрисида хабардор бўлган деб ҳисобланади" деб белгиланган.

Юқори технологиялар парки тўғрисидаги Низомнинг 4 боби "Юқори технологиялар парки резидентлари фаолиятининг асослари"да, парк резидентларига ақлли шартномалар орқали битимлар ижросини таъминлашга рухсат берилган.

Ушбу Низомнинг 21-моддасида, Паркнинг резиденти томонидан амалга оширилган битим "Қабул қилиш" ФК 408-моддаси 3-бандига биноан ёки қонунчиликда белгиланган бошқа йўл билан шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф, шу жумладан дастур коди кўринишида қабул қилинган бўлса, риоя этилган деб ҳисобланади. Бунда, агар бундай шартномада имзо мавжудлигидан қатъий назар, у шартнома бўйича тараф ҳисобланган шахсдан келганлигини аниқлашга имкон берса, электрон почта ёки бошқа хабарлар кўринишида, шу жумладан электрон шаклда бўлиши мумкин.

Юқорида қайд этилган меъёрий ҳужжат фақатгина Парк резидентлари бўлган гуруҳга нисбатан қўлланилади ва Беларусь Республикаси фуқаролик ҳуқуқининг бошқа субъектларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

8. Давлат хизматчилари, бизнес ва фуқаролар ўртасидаги электрон алоқани ягона миллий рақамли платформага ўтказиш стратегияси. Ҳар бир бўлим, маъмурий-ҳудудий бирликлар мустақил равишда, ўхшаш функцияларга эга бўлган кўплаб бир-бирига ўхшаш автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш тўғрисида қарорлар қабул қиладилар. Кўпинча битта идорада бир хил функцияларга эга бўлган тизимлар яратилади. Масалан, Беларусь Республикаси Давлат мулки қўмитаси тизимида кўплаб веб географик ахборот тизимлари мавжуд: ДУК БелГИПРОЗЕМ геопортали (http://gismap.by), жамоат кадастр харитасининг веб ГАТи (http://map.nca.by). "БелПСХАГИ" ДУК ерни масофадан зондлаш маълумотлари, ортофотопланлар, ер тузиш ишлари веб ГАТи (http://belaerogis.by), "Белгеодезия" ДУК (http://belgeodesy.by) веб ГАТ, "Миллий кадастр агентлиги” ДУКнинг (http://mrrgis.nca.by) ҳудудлар ва объектлар, ҳодисалар ва жараёнлар ҳолати мониторинги масалаларини ҳал қилишга мўлжалланган минтақавий ГИС кўп босқичли платформаси.

Баъзи бир ҳолатлар маълумки, қонунларда назарда тутилмаган, мантиқий мулоҳазаларга асосланиб, битта субъект томонидан ихтиёрий тарзда яратилган автоматлаштирилган ахборот тизими (платформаси) ривожлантирилиб, бошқа субъектлар (бўлимлар, минтақалар) томонидан ягона платформа сифатида фойдаланила бошлайди. Бунга мисол тариқасида "Менинг шаҳрим" уй-жой коммунал хўжалигини бошқариш платформасини (http://115.Бел) айтиш мумкин. Дастлаб Минск шаҳар Ижроия қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва жорий қилинган ("Минск шаҳар ижроия қўмитасининг ахборот технологиялари маркази" оператори) веб-ГАТ аста-секин кўпгина минтақаларда: Минск, Солигорск, Кричев, Берестовица, Витебск, Вороново, Зелва, Кореличи, Шучинда ягона платформага айланмоқда (2018 йил сентябр ҳолатига).

Ягона платформа сиёсати мавжуд эмаслиги сабабли, бир хил функцияларга эга бўлган минтақавий, маҳаллий, соҳа идоралари ва муассасаларининг кўплаб веб-тизимлари яратилмоқда.

Энг яхши хорижий амалиёт бу жараённи ҳуқуқий тартибга солиш бўлиб, унинг натижаси саноатнинг ягона миллий веб-платформалари деб аталадиган тематик тўпламни яратишдир. Масалан, Е соғлиқни сақлаш (е-Health) (соғлиқни сақлаш ҳужжатларидаги электрон ёзувлар, электрон рецептлар); Е таълим; Е ҳукумат (фуқароларга ва бизнесга кўрсатиладиган е хизматларнинг Ягона портали), Е солиқ (е-Tax), Электрон харидлар бўйича ягона платформа, Ягона миллий геофазовий платформа.

Россия Федерациясида Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2017 йил 28-июлдаги 1632-р-сонли фармойиши билан тасдиқланган “Россия Федерациясининг Рақамли иқтисодиёти” дастурига мувофиқ, 2024 йилга келиб иқтисодиётнинг асосий йўналишлари учун, шу жумладан, рақамли соғлиқни сақлаш, рақамли таълим учун камида ўнта рақамли саноат платформаларини яратиш режалаштирилган. Акс ҳолда, ушбу платформаларни мустақил равишда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, номутаносиб идоравий маълумотлар базалари ва ахборот тизимларининг сақлаб қолинишига олиб келади.

Беларусь қонунчилигида миллий (ягона) саноат платформаларини яратиш ва уларга хизмат кўрсатишни тартибга солувчи тизимли норматив ҳужжат мавжуд эмас. Уларни яратиш алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади. Масалан, (http://portal.gov.by) давлат хизматлари ягона порталининг хизматлари бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. Улардан бири бўлган, 2017 йилда ўзгартириш киритилган "Маъмурий жараёнлар тўғрисида"ги қонун билан, барча маъмурий жараёнлар учун электрон хизматларни фақат ушбу порталдан олиш белгиланган. Беларусь Вазирлар Кенгашининг 2012 йил 22 августдаги 778-сонли “Беларусь Республикасининг “Товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш бўйича баъзи бир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида давлат харидлари, давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва электрон савдолар жараёнлари фақатгина http://icetrade.by ягона ахборот платформасида амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Қонунда қуйидагилар белгиланган: оператор; электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда электрон савдо майдончаси оператори хизматлари учун ҳақ тўлаш тартиби; тегишли бизнес-жараёнлар учун алоҳида тартиблар, электрон савдо майдончасида аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низом; электрон ким ошди савдолари ёрдамида давлат харидлари амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати. Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 23 мартдаги 235-сонли (2017 йил 21 декабрида ўзгартирилган) "2016-2020 йилларда рақамли иқтисодиёт ва ахборот жамиятини ривожлантириш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори давлат бандлик хизматининг "Аҳоли бандлиги" ягона платформасини яратишни назарда тутади.

9. Қарор сунъий интеллектнинг эксперт тизимлари томонидан қабул қилинишига ўтиш стратегияси. Сунъий интеллект – одатда инсон томонидан амалга ошириладиган функцияларни бажариш учун ақлли машиналар ва компютер дастурларини яратиш фани ва технологияларидир. Роботлар аллақачон хизмат кўрсатиш соҳасида, ҳайдовчиларни, маъмурий жараёнларни амалга ошириш пайтида қарорлар қабул қилишда (масалан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва улар билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда) давлат хизматчилари ўрнини босмоқда. Яқин келажакда баъзи яхши алгоритмлаштирилган бошқарув қарорларини сунъий интеллект дастурлари тизимларига (ақлли агентлар деб аталадиган) ўтказиш мумкинлиги тобора равшан бўлмоқда. "Ақлли агентлар" давлат бошқарув тизимининг оддий ходимлари фаолиятининг муҳим қисмини, шу жумладан барча оддий ишларни рақамлаштириш жараёнида, шунингдек, инсон омилининг салбий таъсиридан ҳоли бўлган назорат кузатув функцияларининг бажарилишини таъминлаши мумкин. Назорат кузатув функциялари биринчилардан бўлиб бюрократиядан "ақлли агентлар" тизимига ўтказилиши зарур, бу эса инсон омилини, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни бартараф этади. Натижада қарор қабул қилиш “катта маълумотлар” таҳлилига асосланиб, бу барча фуқаролар ёки компанияларнинг давлат билан ўзаро муносабатларига янада мослашувчан индивидуал ёндашиш учун имконият яратади.

Дунёнинг бирон бир мамлакатида "ақлли агентлар", роботлар фаолияти, уларнинг "ҳатти-ҳаракати" учун жавобгарлик тўғрисидаги алоҳида қонун ҳужжатлари мавжуд эмас. Шу билан бирга, Европа Иттифоқининг робототехника хартиясига оид 2015.2013 (INL) қарори, роботларни рўйхатга олиш, фуқаролик жавобгарлиги, интеллектуал мулк ҳуқуқлари, сунъий интеллектнинг эксперт тизимларини ишлаб чиқувчилар учун лицензиялари, фойдаланувчилар учун ва бошқарувни ташкил қилиш билан боғлиқ фуқаролик қонунчилигига ўзгартиришлар киритишга оид тавсияларни ўз ичига олади.
Германияда автоном транспортга йўл очадиган қонун қабул қилинди. Эстонияда етказиб бериш роботларига рухсат берувчи қонун қабул қилинди. Унда тезлик меъёри, кўрсаткичлар (датчиклар), камералар, атроф-муҳит тўғрисида маълумот олиш учун бошқа воситалар таркиби бўйича меъёрлар мавжуд. Парламент бундай меъёрий ҳужжатнинг зарурлигини Эстониядаги компанияларга ёрдам бериш истаги билан изоҳлади, масалан, роботлари 1 мил радиусда товарларни етказиб берадиган ва ҳозирда 16 мамлакат ва 59 та шаҳарда фаолият кўрсатаётган Startship Technologies.
Европа парламенти робототехника ва сунъий интеллект бўйича намунавий конвенция лойиҳасини қабул қилди. Конвенцияда роботларнинг хавфсизлиги, уларни яратиш ва улардан фойдаланиш қоидалари, сунъий интеллект соҳасидаги ишларни тартибга солиш ва улардан айрим соҳаларда фойдаланишга чекловлар бўйича 42 та қоида мавжуд.

Россия Федерациясининг робототехника тўғрисидаги қонун лойиҳасида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ўхшаш роботлар учун махсус реестр яратиш таклиф қилинмоқда. Роботнинг ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик уларнинг эгалари ёки ишлаб чиқарувчиларига юкланиши режалаштирилган. Қонун лойиҳасида роботларнинг ("ақлли агентлар") ҳатти-ҳаракатлари жиноят қонунчилигига тегишли бўлиши мумкин бўлган қоидалар ҳам мавжуд. Хусусан, ҳуқуқбузарлик содир этиш учун роботларни яратишда; одамга зарар етказиш имкониятини тўсадиган функцияларни ўчириб қўйганда; аввалдан бундай блокка эга бўлмаган роботни яратишда; роботни одамларга зарар етказиши мумкинлигини англамасдан лойиҳалашда. Робот томонидан етказилган зарар учун ким жавобгар бўлади деган савол мажбурий суғурта ёрдамида ҳал қилиниши таклиф қилинмоқда. Шунингдек, роботларнинг ҳар бир тоифаси учун ишлаб чиқарувчилар ҳисобидан шакллантириладиган ва роботнинг ҳаракатлари оқибатида етказилган зарарни қоплашга сарфланадиган фонд ёки фондлар яратиш таклиф этилган.

Беларусь Республикасида сунъий интеллект тизимлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари мавжуд эмас.

10. Трансчегаравий электрон ҳамкорликни ўрнатиш стратегияси. Рақамли трансформация трансчегаравий электрон хизматларнинг пайдо бўлишига олиб келади ва бу маълум даражада мамлакатлар тенгсизлигини пасайтиради. Трансчегаравий электрон хизматлар каналлари турли усуллар билан ташкил этилган: 1) "Ягона ойна" халқаро платформасидаги е хизматлар, 2) кўплаб миллий "ягона ойна" порталлари орқали ташкил этилган "ягона ойна" е хизматлари, 3) кўплаб тиллардаги ахборот е хизматлари, 4) хизматдан фойдаланувчилар учун бир мамлакатда бошқа бир мамлакатлар платформалари орқали кўрсатиладиган е хизматлар. "Ягона ойна" халқаро платформасидаги е хизматга мисол, Европанинг ер ахбороти хизмати (EULIS). ELRA (http://elra.eu) Европа ер регистри уюшмасининг IMOLA и CROBECO лойиҳалари турли мамлакатлар фуқаролик субъектлари томонидан нотариуслар ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказувчилар иштирокида электрон ҳужжатлар шаклида кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар тузиш бўйича электрон хизматлар кўрсатишга қаратилган.

2012 йилда Европа Парламенти давлат, тижорат ва алоҳида компаниялар регистрларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида 2012/17/EU йўриқномасини қабул қилди [1.25]. 2015 йилда Европа Комиссияси турли мамлакатлар регистрлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкил этиш учун техник шартларни белгилайдиган EU 2015/884 йўриқномани қабул қилди. 2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси 36-сонли "Бир дарча платформаларнинг ўзаро ишлаши" тавсияни эълон қилди. Унда бизнеснинг трансчегаравий электрон хизматларга бўлган эҳтиёжлари кўриб чиқилади; турли мамлакатларнинг "Ягона ойна" платформалари ўзаро таъсирининг техник ва семантик жиҳатлари; техник мувофиқликнинг мумкин бўлган ўзаро таъсир даражалари ва муаммолари [1.26]. Трансчегаравий ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатларига, манфаатдор томонларнинг эҳтиёжларини аниқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳужжатдаги "ўзаро ишлаш" (интероперабельность) атамаси, фойдаланувчи томонидан қўшимча куч сарфламасдан, икки ёки ундан ортиқ тизимларнинг трансчегаравий маълумот алмашиш ва ундан фойдаланиш имконияти сифатида белгиланади. БМТЕИК (UNECE)нинг 31-сонли "Электрон тижорат шартномалари тўғрисида", 32-сонли "Электрон тижоратнинг ўзини ўзи бошқариш воситалари", 33-сонли "Ягона ойна" тамойилини жорий этиш тўғрисида", 34-сонли "Халқаро савдо учун маълумотларни соддалаштириш ва стандартлаштириш тўғрисида" ва 35-сонли "Халқаро савдони қўллаб-қувватлаш учун “ягона ойна” режимидаги е хизматларнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш” тавсиялари мавжуд. Бундай платформаларни ривожлантириш ва хизматларни тақдим этиш истиқболлари, авваламбор, денгиз, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш, транспортда қўлланиладиган маъмурий жараёнларни соддалаштириш ва мувофиқлаштириш, электрон маълумотлар алмашинуви, электрон транзакциялар стандартларини белгилаш, расмийлаштириш ва божхона жараёнларини соддалаштириш билан боғлиқ. Кўплаб тилларда ахборот бериш бўйича е хизматларнинг намунаси 23 та тилда хизмат кўрсатувчи "е-Адолат" («e-Justice») (https://e-justice.europa.eu/home.do) Европа порталидир. (шунингдек, https://beta.e-justice.europa.eu/action=home&plang=en).
ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи доирасида трансчегаравий электрон ҳамкорликнинг асосини 2014 йил 29 майдаги ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи тўғрисидаги Шартнома ташкил этади. Ушбу Шартномага мувофиқ ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқининг интеграциялашган ахборот тизими (ЕОИИ ИАТ) яратилмоқда. ЕОИИ ИАТ - бу ваколатли органларнинг ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва Европа Иқтисодий Комиссиясининг ахборот тизимлари, аъзо давлатларнинг миллий сегментлари ва ЕИКнинг интеграцион сегментидан ташкил топган. Беларусда ЕОИИ ИАТнинг миллий сегментини яратиш учун масъул бўлган ваколатли орган Беларусь алоқа ва ахборотлаштириш вазирлигидир. Беларусь Республикаси Президентининг 2011 йил 8 ноябрдаги 515-сонли "Беларусь Республикасида ахборот жамиятини ривожлантиришнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарори билан давлатлараро ҳамкорликда электрон ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тан олиш учун ишончли учинчи томоннинг миллий оператори, шунингдек ЕОИИ ИАТ интеграция шлюзининг ваколатли оператори этиб ЭХММ (Электрон хизматлар миллий маркази) белгиланди.

Электрон ҳужжатларнинг трансчегаравий алмашинуви учун ички қонунчиликнинг етарли эканлиги МЧЖ “Современные технологии торговли” (CТТ) Беларусь компаниясининг ўзига хос ноёб тажрибаси билан тасдиқланади. CТТ Беларусда биринчи EDI провайдерига айланди (EDI — Electronic Data Enterchange — электрон маълумот алмашиш). Ушбу компания “СОФТКЛУБ” компаниялар гуруҳи билан ҳамкорликда Беларусь савдо-сотиғи учун янги технологияни - бизнес шериклар ўртасида тижорат маълумотларини қайта ишлаш ва алмашиш учун TOPBY универсал EDI тизимини муваффақиятли жорий қилмоқда [1.27]. Тизим 2011 йил охиридан бери ишлайди. Оддий электрон почтадан фарқли ўлароқ, EDI электрон ҳужжатларнинг тизимлаштирилган форматига эга бўлиб, маълумот алмашув жараёнининг барча иштирокчилари уларни тушунишларини таъминлайди.
Хорижий контрагентларнинг ахборот тизимлари (direct EDI) билан бирлаштирилган ахборот муҳити қуйидагилар билан таъминланади:
EDI ҳужжатлари билан ишлаш учун модуллар - EDI сервери EDI-сервер (AS2, https, SOAP алмашув протоколлари);
электрон рақамли имзо (қонуний тижорат ҳужжат алмашинуви) ёрдамида электрон ҳужжатлар шаклида товар транспорт ва товар юкхатлар билан ишлаш модули;
GPC, ОКРБ 007 ва бошқа халқаро стандартларга мувофиқ товарларнинг ягона классификатори;
GS1 стандарти бўйича товарларнинг истеъмол хусусиятларини тавсифлаш;
товарларнинг электрон паспортлари маълумотлари банки (еPASS.by) билан маълумотларни синхронлаштириш тармоғи ва бошқалар.

Ҳамкорлар билан дунёнинг исталган жойидан ишлаш мумкин.

"TOPBY" EDI тизими GS1 ассоциацияси стандартлари асосида товарларни, корхоналарни ва логистика бирликларини идентификациялаш учун, шунингдек, EANCOM 2002 S3 электрон ҳужжат алмашиш стандартлари, товарлар ва хизматларни таснифлашнинг халқаро ва Беларусь тизимлари асосида қурилган. Бу электрон ҳужжат кўринишида товар транспорт ва ҳисобварақ фактуралар яратиш, топшириш ва сақлаш талабларига тўлиқ мос келади. (Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 07.03.2014 йилдаги 202-сонли қарори).

Ҳамкорлар билан маълумот алмашинуви EDI хабарлар ва ҳужжатларининг халқаро стандартларига мувофиқ амалга оширилади. Улар орасида, масалан: "Маҳсулот каталоги" (PRICAT), "Харидга буюртма" (ORDERS), "Буюртмага жавоб бериш" (ORDRSP), "Етказиб бериш тўғрисида билдиришнома" (DESADV), "Қабул тўғрисида билдиришнома" (RECADV), электрон товар юкхати (BLRDLN) ва товар-транспорт юкхатлари (BLRWBL), “ҳисоб-фактура” (INVOIC), "Сотувлар тўғрисида ҳисобот" (SLSRPT), "Инвентаризация тўғрисида ҳисобот" (INVRPT) ва бошқалар.
TOPBY тизимининг концепцияси савдо корхоналари ва маҳсулот етказиб берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг мавжуд схемаларига зид эмас. EDI технологияларининг жорий этилиши турли мамлакатлардаги шериклар ўртасидаги электрон ҳамкорликка ўтишнинг тизимли ва арзон нархлардаги жараёнини амалга оширишга имкон беради ва шу билан корхоналар самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Халқаро стандартлардан фойдаланиш бўйича ижобий тажриба билан бир қаторда, ички амалиётда бирон бир халқаро стандарт ишлатилмаган, тескари мисолни келтириш мумкин. Бу геоинформатика соҳасидир (китобнинг 6-бобига қаранг).

11. Давлат бошқаруви сифатини автоматик мониторинг қилиш стратегияси. Давлат хизматларининг рақамли трансформацияси билан, назорат кузатув хизмати сезиларли даражада ўзгариб боради. Назорат кузатув функциялари биринчилардан бўлиб инсон омили, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни бартараф этувчи тизимга ўтказилиши зарурлиги таъкидланади. Рақамли трансформациянинг ушбу жараёни қуйидаги технологияларга асосланади:
инсон омили таъсиридан холи бўлган назорат ва кузатув функцияларини бажарадиган сунъий интеллект;
назорат ва кузатув фаолиятининг хавфга йўналтирилган модели, бу назорат органларининг ортиқча ва бир бирини такрорловчи ваколатларини бекор қилишга ва коррупция хавфини камайтиришга ёрдам беради. Бунга мисол сифатида, Россияда 2016-2017 йилларда катта маълумотлар технологияларидан фойдаланган ҳолда назорат ва кузатув фаолиятини бошқаришнинг хавфга йўналтирилган моделига ўтиш учун зарур меъёрий база яратилган;
Ерни масофадан зондлаш маълумотлари ва давлат ахборот ресурслари маълумотларидан биргаликда фойдаланиш орқали комплекс ер мониторинги;
яна ўша катта маълумотлар технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат бошқаруви сифатининг KPI самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини автоматик ҳисоблаш.
Беларусь Республикасининг амалдаги қонунчилигида давлат бошқаруви сифатини автоматик мониторинг қилиш бўйича ҳуқуқий нормалар ҳали мавжуд эмас.

12. "Ақлли уй" ва "ақлли шаҳар" стандартларига ўтиш стратегияси. BSI (ингл. British Standard Institution) Британия стандартлар институти ақлли шаҳарни "фуқароларнинг барқарор, фаровон ва ҳар томонлама келажагини таъминлаш учун сунъий равишда яратилган муҳитда жисмоний, рақамли ва инсоний тизимларнинг самарали интеграцияси" деб таърифлайди. “Ақлли шаҳар” шаҳар мулкини бошқариш маълумотлар инфратузилмаси, алоқа технологиялари ва буюмлар Интернети (IoT) нинг интеграциясига асосланади (мактаблар, кутубхоналар, транспорт, касалхоналар, электр станциялари, сув таъминоти ва чиқиндиларни бошқариш тизимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа жамоат хизматлари). Ақлли шаҳарни яратишдан мақсад АКТ орқали ҳаёт сифатини яхшилашдир. Ақлли шаҳарда шаҳар маъмурияти жамоалар ва шаҳар инфратузилмаси билан тўғридан-тўғри алоқада бўлишади.

Беларусь Республикасининг амалдаги қонунчилигида "ақлли шаҳар" ва "ақлли уй" тушунчалари ҳали мавжуд эмас. Ушбу жараённинг муаммолари китобнинг 5-бобида батафсил муҳокама қилинади.

§ 1.5. Рақамли трансформация ва таълим

Анъанавий олий таълим алоҳида умумий ва махсус фанлар тўпламига асосланади. Дарслар дарсликлар орқали олиб борилади. Талабалар машқлар ва амалий машғулотлар орқали назариялардан фойдаланиш бўйича тажриба орттирадилар. Таълимнинг мақсади - муайян соҳалардаги аниқ билимларни ва стандарт муаммоларнинг стандарт ечимларини етказишдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бундай ўқитиш орқали талабалар ўқиган нарсаларнинг атиги 10 фоизини ва эшитганларининг 20 фоизини ўзида сақлаб қолишга қодир. Аммо, агар муаммо ёки жараённинг моделини уларнинг ўзлари ишлаб чиқсалар, унда олинган билимларнинг 90 фоизи узоқ вақт сақланиб қолади [1.28].

Европада ҳам, АҚШда ҳам ўқув дастурлари анъанавий техник йўналишини сақлаб қолганлиги сабабли, улар кўп йўналишли ёндашувга мос келмаганлиги сабабли ёпилган ҳолатлар мавжуд. Аксинча, хос равишда ўзгарган дастурлар ривожланмоқда.

Афтидан, фақат доимий ўзгаришлар келажакда ягона константа бўлиб қолади. Уларга эргашиш учун ўқув базаси янада мослашувчан бўлиши керак. Битирувчилар тез ўзгарувчан меҳнат бозорига мослашиш қобилиятларини ривожлантириши зарур. Улар бугунги кунда номаълум бўлган келажакда юз берадиган муаммоларни енгиш учун технологик қобилиятларини мустақил равишда ўзгартиришлари керак.

Мутахассислиги “Ер ресурсларини бошқариш” бўлган, ер тузиш соҳасидаги таниқли мутахассис, FIG нинг фахрий президенти, профессор (Stig Enermark) С. Энермаркнинг фикрича, келажакда ер тузиш ва кўчмас мулкни бошқариш бўйича мутахассиснинг маҳорати мижозлар, муассасалар ва жамоаларнинг эҳтиёжларини қондириш учун маълумотни шарҳлаш ва уни тўғри бошқаришдан иборат. Шунинг учун келажакда бошқарув санъати ушбу касбнинг асосий омилига айланади. Ер тузиш ушбу соҳада мутахассислар тайёрлашга ёндошишда асос қилиб олинганда, эътиборни фақат муҳандислик йўналишига қаратиш лозим. Касб бу "географик ахборот тизимлари", "кўчмас мулкни баҳолаш", "кўчмас мулк кадастри", дастурий таъминот тизимлари томонидан таклиф қилинган тугмаларни босиш қобилияти эмас, балки замонавий бошқарув муаммоларини ҳал қилиш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш қобилияти. Ер тузиш бўйича мутахассислар тайёрлашда таълимнинг бошқарув ва фанлараро йўналишини янада ошириш зарур. Ўқишнинг мақсади доимий ўзгарувчан ва тобора мураккаблашиб бораётган рақамли трансформация жамиятида мутахассисларнинг муваффақиятли ишлашини таъминлайдиган турли соҳалар ва кўникмалар ўртасидаги боғлиқликлар ҳақида кенгроқ тушунча беришдир. Шунинг учун С. Энермарк муаммога-йўналтирилган лойиҳавий ташкиллаштирилган ўқитиш усулини таклиф қилади [1.28].

Муаммога-йўналтирилган таълим жамият, ишлаб чиқариш ва реал ҳаётнинг ҳал қилинмаган муҳим долзарб муаммолари билан ишлашга асосланган. Ҳақиқий муаммоларни таҳлил қилиш орқали талабалар вазифаларни ҳал қилиш учун зарур ва тегишли деб ҳисоблаган фанлар ва назарияларни ўрганадилар ва улардан фойдаланадилар. Яъни, ўрганиш мавзулари ҳақиқий муаммоларни белгилайди. Лойиҳавий иш орқали муаммога-йўналтирилган машғулотларни ташкил этиш талабалар гуруҳларига муаммоларни танлаш, уларни таҳлил қилиш ва ечишга ҳаракат қилиш имкониятини беради. Лойиҳанинг бир қисми сифатида талабалар керакли асосий билимларни адабиёт ва маъруза курслари орқали олишади ва шу билан бирга тегишли муаммоларни шакллантириш, таҳлил қилиш ва ҳал қилиш, яъни мустақил ўрганиш масаласини ҳал қилиш қобилиятини ривожлантирадилар. Шундай қилиб, битирувчиларга келажакдаги номаълум муаммоларни енгиш қобилияти кафолатланади.

Лойиҳавий ташкиллаштирилган ўқитиш, анъанавий ўқув курслари ва лаборатория машғулотларини маъруза курслари билан қўллаб-қувватланадиган, лойиҳавий ишлар билан алмаштиришни англатади. Лойиҳавий ташкиллаштирилган концепция истиқболни тавсифлаш ва таҳлил қилишдан синтез ва баҳолашга ўзгартиради. Ушбу концепция маъруза курсларида ўқитиладиган мавзулар ва лойиҳавий ишлар муаммолари ўртасидаги диалектик ўзаро боғлиқликка асосланади. Бунда, ўқув даврининг бошида маъруза курслари, охирида эса лойиҳавий ишлар устунликка эга бўлади. Лойиҳа иши ўқитувчи томонидан тайинланган мураббий иштирокида тўрттадан олтита талабагача бўлган гуруҳларда амалга оширилади. Ўқув жараёнидаги таълим, илмий тадқиқот ва касбий амалиёт ўртасидаги ўзаро боғлиқлик 1.4-расмдаги диаграммада келтирилган.

“Ҳозирча бўлмаган нарсани” ўрганишга бўлган бу ёндашув Беларусь давлат технологик университетида “кўчмас мулкни бошқариш” мутахассислиги бўйича талабалар ва магистрантлар учун 2018 йилдан бери ривожланиб келмоқда. Талабаларга тадқиқот ва лойиҳалар учун таклиф қилинган муаммоларга мисоллар. 1-муаммо: "Беларусда "Agenda-2030" мақсадларига эришиш" / "Беларусь Республикасининг урбанизациялашган ҳудудларида барқарор ривожланиш мақсадлари ва ақлли шаҳарлар даражаларини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш" лойиҳаси. 2-муаммо: "Беларусь Республикасида ер назорати бизнес-жараёнларини такомиллаштириш" / "Масофадан зондлаш маълумотлари ёрдамида ер назоратининг хавфга йўналтирилган модели" лойиҳаси. 3 муаммо: "Рақамли давлатда ерни инклюзив бошқаришга ўтиш" / "Миллий PPGIS, унга асосланган жамият бошқарувининг ишбилармонлик жараёнларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш" лойиҳаси.

Муҳандислик фанлари билан боғлиқликлар ер ресурсларини бошқариш соҳасидаги таълимга яхши хизмат қилади. Аммо, келажакда, 1.5-расмдаги диаграммада акс эттирилганидек, ер тузиш касби фазовий маълумотларни бошқариш, Е ҳукумат бизнес хизматлари, эҳтимол блокчейн орқали ер ресурсларини бошқариш мутахассислиги билан боғлиқ бўлиш эҳтимоли кўпроқ.

§ 1.6. Рақамли трансформация ва фуқароларнинг ваколатлари

Фуқароларнинг имкониятлари тўртинчи авлод саноат инқилоби учун қатор тўсиқлар келтириб чиқармоқда. Аҳолининг бир қисми буни маъқуллайди, чунки у технологиянинг ривожланишини ўзининг ривожланиши ва инновацияларда иштирок этиш имконияти билан боғлайди. Аҳолининг бошқа бир қисми қўрқувга тушади ва маълум даражада унга қарши чиқади, чунки келажакда анъанавий ишларнинг қисқариши ёки қобилиятларининг етишмаслиги туфайли иш йўқотилишини кўради. Аҳолининг яна бир қисми янги технологиялардан фойдаланиш имкониятига эга эмас.

Ушбу тўсиқларни енгиб ўтишнинг турли хил усуллари мавжуд, хусусан: ахборот воситачилиги ёрдамида бизнес-жараёнлар реинжиниринги, эксперт консалтинг тизимларидан фойдаланиш, е хизматлардан қандай фойдаланишни ўрганишнинг янги усулларини жорий этиш ва бошқалар. Энг яхши амалиётлардан баъзи бирларини кўриб чиқамиз.

1. Ахборот воситачилиги. Ахборот воситачиси - бу маълумотни ахборот ва алоқа тармоқларига узатувчи шахс, шунингдек ушбу тармоқдаги материаллардан фойдаланишни таъминлайдиган шахс (Россия Федерацияси 2013 йилда киритилган Фуқаролик Кодексининг 1253.1-моддаси). Собиқ СССРнинг аксарият мамлакатларида фуқаролар ва бизнесга "ягона ойна" (ингл. One stop shop) тамойилида ахборот воситачилари орқали хизматлар кўрсатиш учун махсус инфратузилма яратилган:
Россия Федерациясида бу кўп функцияли хизмат кўрсатиш марказлари (МФЦ), 3000 дан ортиқ,
Грузияда бу ҳар бир шаҳарда қурилган Адлия уйлари (1.6-расм),
Қозоғистонда бу “Ҳукумат фуқаролар учун” давлат корпорацияси таркибидаги Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари (ЦОН), (1.7, 1.8-расмлар),
Молдовада бу давлат хизматларини кўрсатиш марказлари,
Украинада - маъмурий хизмат кўрсатиш марказлари.

Бундай инфратузилма билан аҳоли электрон давлат билан ўзаро алоқа малакасига эга бўлиги шарт эмас. Ушбу функцияни ахборот воситачилари ўз зиммасига олади. Ҳатто хусусий компаниялар ҳам ахборот воситачилари ролини ўйнаши мумкин. Масалан, Грузияда - банклар, риэлторлик ташкилотлари, Финляндияда - риэлторлар, Италияда – ер тузувчилар.

Қозоғистонда электрон хизматларни тақдим этиш учун ахборот воситачиларининг махсус жиҳозланган транспорт воситаларида ҳудудлар аҳолисига мунтазам равишда чиқиб кетиш амалиёти кенг тарқалган.

Беларусдаги ахборот воситачилиги масалалари, унинг ҳуқуқий асослари [1.29] да кўриб чиқилган.

2. Аҳолини электрон хизматлардан фойдаланиш технологияларига амалий-ўқитиш. Бундай диққатга сазовор амалиётга мисол сифатида Қозоғистонни келтириш мумкин. Бу ерда аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари очилган бўлиб, хизматлар ахборот воситачилари томонидан эмас, балки давлат электрон хизматларидан фойдаланиш учун аҳолининг мураббийлари томонидан хизмат кўрсатилади. Мураббийлар мурожаат қилган фуқароларга давлат электрон хизматларини мустақил равишда олишга ўргатадилар. Амалда, бу аҳолини янги технологияларга ўқитиш бўйича ихтисослашган марказлардир (1.9-расм).

3. Эксперт консалтинг тизимлари. Турли мамлакатда турли хил таълим туфайли, давлатнинг барча даражаларида, корхоналар орасида, фуқаролар орасида ҳар қандай соҳанинг БЖ ҳақида ягона тушунча йўқ. Қонунлар доимий равишда ўзгариб туриши натижасида БЖнинг ўзгаришига олиб келади. Ишбилармонлик жараёнларини қайта ташкил этишга олиб келадиган янги технологиялар пайдо бўлмоқда. Ўзгаришлар менежмент соҳасида ҳам, фуқаролик, ер, маъмурий ҳуқуқ соҳасида ҳам, ишбилармонлик жараёнлари эгалари ва бизнес хизматлар таркибида ҳам рўй бермоқда. Буларнинг барчаси нафақат мутахассисларнинг, балки аҳолининг узлуксиз таълимга бўлган эҳтиёжини юзага келтирди, бу эса деярли имконсиз эди. Замонавий технологиялар чексиз доирадаги аҳолига мобил иловалар ёрдамида зарур бизнес-жараёнлар бўйича онлайн маслаҳатлар олиш имкониятини беради. Консалтинг бизнес-жараёнларнинг тузилишига, индивидуал процедураларнинг мазмунига, кириш ва чиқиш ҳужжатларининг таркиби ва уларнинг шакллари, жараён эгалари, норматив-ҳуқуқий база ва ҳатто ҳуқуқни қўллаш амалиётига ҳам тегишли.

4. Мулкдорларни тарбиялаш (ўқитиш). Кўчмас мулкни, хусусан, умумий мулкни бошқариш муаммосидан бири бу аҳолининг умумий мулкни бошқариш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи ва мажбуриятлари бўйича етарлича малакага эга эмаслигидир. Электрон давлатда бу муаммони осонликча ҳал этиш мумкин. Ечим [1.30; 1.31] да кўрсатилган бўлиб, бу ерда мулкнинг фазовий-мулкий модели таклиф этилади ва Германия мисолига биноан, кўп қаватли бинода мулк ҳуқуқини тақсимлаш тўғрисидаги декларациядан фойдаланишни кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида шакллантириш. Бундай декларацияни қурувчи томонидан тузилиши таклиф этилади. У икки қисмдан иборат бўлиши керак: 1) мулк тақсимотининг тавсифи, 2) мулкдорларнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тартибга солувчи қоидалар. Бу ҳолда, умумий мулкдаги уй-жойнинг ҳар бир эгаси, мулкдорликка талабгорлар, ширкатлар, ишончли бошқарувчилар кўчмас мулк ягона реестрининг рақамли архивида сақланадиган декларацияга кириш ҳуқуқига эга бўлиб, мобил иловадан мулкни сақлаш қоидаларини масофадан ўрганишлари мумкин. Ҳозирча бундай ғоя Беларусда амалга оширилмаган.

§ 1.7. Электрон ҳукуматнинг ахборот ҳуқуқлари

Умумий ҳуқуқ соҳалари: маъмурий, фуқаролик, ер, солиқ, турар жой, жиноят процессуал. Ахборот ҳуқуқи бу замонавий жамиятни ахборотлаштириш жараёни ва ахборот муносабатларининг аҳамияти ортиб бориши натижасида вужудга келган нисбатан янги ҳуқуқ соҳасидир. Баъзи ҳолларда маъмурий ва фуқаролик ҳуқуқининг бир қисми, ахборот соҳасида фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг ҳатти-ҳаракатларини белгилайдиган ҳуқуқий нормалар тўплами сифатида кўриб чиқилади. Ахборот ҳуқуқи қоидалари фуқароларга АКТдан фойдаланишда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга имкон беради, фуқаролар, жамият ва давлатни зарарли, хавфли маълумотлардан ёки нотўғри маълумотлардан ҳимоя қилади. Ахборот ҳуқуқи ахборот ва дастурий таъминотни мулк сифатида тан олишдан келиб чиқадиган бир қатор муносабатларни тартибга солади. Бундай муносабатларга қуйидагилар киради:
- маълумотларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ муносабатлар,
- ахборотни тарқатиш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатлар;
- ахборот тизимлари ва тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар;
- Дастурий таъминотни сотиш билан боғлиқ муносабатлар.

Бугунги кунда амалиётда доимий равишда юзага келадиган ахборот ҳуқуқининг масалалари:
- АКТ-маҳсулотларидаги муаллифлик ҳуқуқи: алгоритмлар ҳуқуқ нуқтаи назарида ва уларни ҳимоя қилиш, АКТ-маҳсулотларни муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи имкон берадиган ҳимоя, компютер дастурлари, маълумотлар базалари, веб-сайт муаллифлик ҳуқуқи объекти сифатида, компютер учун дастур таркибий ёки ҳосилавий иш сифатида, алгоритмни ҳуқуқий ҳимоя қилиш муаммолари ва уларни ҳал қилиш усуллари;
- дастурий таъминот лицензиялари (дастурий таъминот): лицензияларни олиш, лицензия шартларига риоя қилмаслик оқибатлари, "булутли" дастурий таъминотидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш, SaaS хизматлари, "булутлар" да хизмат кўрсатиш шартномаларининг малакаси, очиқ манбали дастурий таъминотнинг ҳуқуқий хусусиятлари, GNU GPL - бепул дастурий таъминот лицензияси, очиқ лицензиялар турлари, ўз дастурий таъминотингизни ишлаб чиқишда "очиқ" дастурий таъминотдан фойдаланиш;
- дастурий таъминотни рўйхатдан ўтказиш: рўйхатга олишнинг афзалликлари, рўйхатдан ўтиш субъектлари, рўйхатдан ўтказиш тартиби ва зарур ҳужжатлар, рўйхатдан ўтишдан судда фойдаланиш, буюртма асосида ишлаб чиқилган дастурий таъминотга бўлган ҳуқуқ вужудга келган пайт;
- дастурчилар ўртасида дастурий таъминотга бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш: ишлаб чиқарувчи-ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни рўйхатдан ўтказиш, компютер дастури учун мутлақ ҳуқуқдаги улушлар, фрилансерлар томонидан дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;
- AppStore, Google, Amazon хорижий платформалари билан ишлаш;
- маълумотларни ҳимоя қилишнинг умумий қоидалари GDPR (ингл. General Data Protection Regulation): амал қилиш ҳудуди ва тартибга солиш предмети, регламентга риоя қилмаслик хавфи, шахсий маълумотларни қайта ишлаш.
- АКТ маҳсулотлари билан боғлиқ низолар, уларни кўриб чиқиш ва олдини олиш: дастурий таъминот ҳуқуқларини бузганлик учун фуқаролик жавобгарлиги, низоларни ҳал қилиш тартиблари, АКТ бўйича низоларни кўриб чиқадиган судлар, Беларусь CCП қошидаги Халқаро арбитраж суди, дастурий таъминот ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш, маъмурий жавобгарлик, жалб қилиш тартиби, жиноий жавобгарлик;
- ахборот воситачилари орқали давлатнинг кўнгиллилар билан краудсорсинг тамойилларига мувофиқ ўзаро муносабати [1.32].

“Земельное администрирование и управление территориями в цифровой экономике” китобидан,
Рус тилидан Б.НИШАНОВ таржимаси

--------------------------------------------------------------------------------------------------
("Ахборотнома" илмий-амалий журналининг 2/2020-сонида чоп этилди)

Категория: 
Тип публикации: 
PDF файл: