Тарих ва факт

Ўзбекистон Республикасидаги жами фойдаланиладиган ерлар майдони

Ўзбекистон Республикасидаги жами фойдаланиладиган ерлар майдони (2020-йил 1-январь ҳолатига, минг гектар ҳисобида) иловада келтирилган.

--------------------------------------------------------------------------------------------------
("Ахборотнома" илмий-амалий журналининг 2/2020-сонида чоп этилди)

2016-2020 йиллар давомида бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда улар билан боғлиқ битимларни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида маълумот

2016-2020 йиллар давомида бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда улар билан боғлиқ битимларни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида маълумот иловада келтирилган.

--------------------------------------------------------------------------------------------------
("Ахборотнома" илмий-амалий журналининг 2/2020-сонида чоп этилди)

Ўзбекистон Республикаси Ер фондининг тоифалари бўйича тақсимланиши

Ўзбекистон Республикаси Ер фондининг тоифалари бўйича тақсимланиши (2020-йил 1-январь ҳолатига) иловада келтирилган.

--------------------------------------------------------------------------------------------------
("Ахборотнома" илмий-амалий журналининг 2/2020-сонида чоп этилди)

2019 йилда Давергеодезкадастр қўмитасига келиб тушган мурожаатлар статистикаси

2019 йилда Давергеодезкадастр қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 2053 та мурожаат келиб тушган.

Шундан 1746 таси қўмита раҳбариятига қилинган мурожаатлар бўлиб, улардан:
• Ёзма мурожаатлар – 1459 та;
• Электрон мурожаатлар – 121 та;
• Шахсий қабулда кўриб чиқилганлари – 166 та ташкил этади.

Марожаатларни кўриб чиқиш ҳолати қуйидагича:
• 1383 тасига чоралар кўрилди;
• 633 тасига тушунтириш ишлари олиб борилди;
• 37 таси кўриб чиқилмоқда.

Бутунжаҳон Ер куни

Баҳор ойида Ер курраси аҳолиси бир неча гўзал байрамларни нишонлашдилар. Улардан бири – бутунжаҳон Ер кунидир. Унинг санаси баҳорги тенгкунликка мос келади.

1971 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби бутун халқни бирлашиш, дўстлашиш, умумий уйимиз бўлган Ер куррасини сақлашга чақириб, байрам жорий этишни таклиф этди. Шу йил 21 март куни байрам илк маротаба нишонланди.