Фаолият

Бутунжаҳон геофазовий форум - 2019

Бутунжаҳон геофазовий форум (Geospatial World Forum) - бу глобал геофазовий ҳамжамиятнинг биргаликда ва умумбашар фикр алмашинувини намойиш қилувчи ҳамкорликдаги интерактив платформадир.

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази фаолияти ва 2018 йил давомида бажарилган ишлар

Геодезия ва картография миллий маркази (ГКММ) Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи МС ҳузуридаги Геодезия ва картография бош бошқармасининг 1975 йил 2 январдаги 2-С-сонли буйруғи билан ЎзССР МСнинг 1975 йил 20 майдаги 289-28-сонли қарорига мувофиқ ташкил топган.
“Природа” илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш марказининг 1975-1988 йилларда Ўзбек бўлими, 1988-1992 йилларда Ўзбек филиали бўлган.
1992-1996 йилларда – Космик табиатшунослик миллий маркази.
1996-2003 йилларда – Геоинформатика ва кадастр миллий маркази.

Давергеодезкадастр қўмитаси АКТ жорий қилиш бўйича давлат органларининг 2019 йилнинг I чорак якуни рейтингида 4-ўринни эгаллади

Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиздаги инвестицион муҳитни яхшилаш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий жараёнларни замонавий бошқарув ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)ни жорий этиш орқали соддалаштириш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Тупроқ синов ишларини бажаришда амалдаги қадамлар

Ернинг қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги хусусияти - унумдорлигидир. Тупроқ унумдорлиги бу ер майдонининг усимликлари унга зарур булган озуқа моддалари ва намлик билан таъминлай олиш қобилиятидир. Инсон тупроқ унумдорлигини ошириш учун ерга турлича таъсир ўтказади: ерни хайдайди, юмшатади, суғоради, тупроққа ўғит солади ва ҳоказо. У тупроқдаги озуқа моддалар миқдорини оширади ҳамда уларни ўсимликлар томонидан осон ўзлаштиришга имконият яратади. Тўғри, тупроқ унумдорлигини ошириш имкониятини берадиган бошқа қатор тадбирлар ҳам мавжуд.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун яратилаётган қулай имкониятлар

Ислоҳотларни сифатли амалга ошириш ҳамда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш, шунингдек, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1060-сон қарори тасдиқланган бўлиб, унда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона

Давергеодезкадастр қўмитаси тизимида одоб-ахлоқ қоидалари

Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамкасблар!

Ушбу мавзуимиз Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастрлари давлат қўмитасида “Одоб-аҳлоқ қоидалари”га бағишланади. Мен, Абдуллаева Гуличеҳра - Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастрлари давлат қўмитасида Кадрлар масалалари бўйича бош мутахассиси сифатида фаолият юритмоқдаман.

“Ахборотнома” илмий-амалий журналининг 2019 йил 1-сони

“Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ахборотномаси” илмий-амалий журналининг 2019 йил 1-сони босмадан чиқди.
Журналнинг мазкур сонида қуйидагилар билан танишишингиз мумкин:

Pages