Фаолият

“INDIASOFT-2020” ахборот-коммуникация технологиялари бўйича 20-халқаро кўргазмасида “Геоинфоком” ДУК иштироки: таассуротлар ва амалий таклифлар

Ҳиндистоннинг “ESC” - Электроника ва компьютер дастурий таъминоти экспортини юритиш кенгаши (Ҳиндистон ҳукумати кўмагида) ҳамда Ўзбекистоннинг “IT Park” - Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Дирекцияси (кейинги ўринларда - “IT Park” Дирекцияси)нинг таклифномаларига мувофиқ “Геоинфоком” ДУК 2020 йилнинг 2 март куни “IT Park” Дирекцияси резидентлари билан биргаликда Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги “Software Technology Parks of India” (Ҳиндистоннинг дастурий технологиялар парклари, кейинги ўринларда - “STPI” компанияси) компанияси вакиллари билан учрашувларда ҳам

Жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер участкаларининг ҳисобини юритишда инновацион технологиялардан фойдаланиш афзаликлари

Бугунги кунда, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа кўплаб соҳаларда инновацион технологиялардан фойдаланиш улар фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади, яъни эскирган технологиялар ёки маҳсулотларни вақти-вақти билан алмаштириш зарурати туғилади.

Рақамли иқтисодиётда ер маъмуриятчилиги ва ҳудудларни бошқариш

Ушбу мақола «Земельное администрирование и управление территориями в цифровой экономике» китобидан таржима қилинган бўлиб, т.ф.н. Шавров Сергей Алексеевич муаллифлигидаги мазкур китоб "Земельная реформа" жамоат бирлашмаси томонидан нашр этилган, Минск, Белоруссия. Нашр Швеция Халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги (SIDA) кўмагида амалга оширилган, 2019 йил апрель.

Сўз боши

“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида” янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилишига зарурат

Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишининг бугунги кундаги ҳолати: Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят, Тошкент шаҳри, 171 та туман, 31 та шаҳар, 1 094 та шаҳарча ҳамда 11 119 та қишлоқ ва овуллардан иборат.

Амалдаги “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 1996 йил 30 августда қабул қилинган. 23 йил аввал қабул қилинган ушбу қонун 11 та боб ва 31 та моддани ташкил қилган.

Германиянинг кадастр тизими

“Молодежь и наука” (Россия) журналида чоп этилган ушбу мақолада (муаллиф: Д.Э.Пилюгина, “Особенности кадастровой системы Германии”) Германияда кадастр тизими ва унинг хусусиятлари ҳақида қисқача маълумотлар баён этилган.

Кўчмас мулк ва мулк ҳуқуқи

Тараққиётнинг муҳим омили сифатида мамлакатимизни модернизация ва ислоҳ қилиш, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш жараёни изчил давом этмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар, дастурий чора-тадбирлар халқ хўжалигининг барча тармоқларида ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади аввало инсонларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Наманган вилояти “Ермулккадастр” давлат корхонаси ва унинг қуйи тизимларида 2019 йилнинг 11 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар

Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти бўйича

Жиззах вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти “Ермулккадастр” давлат корхонаси фаолиятлари

Жиззах вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 иил 19 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 483-сонли карори билан ташкил этилган.

Топонимика халқ қадрияти демакдир

Ҳозирги жамиятни, замонавий цивилизацияни, халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги ҳар қандай алоқаларни географик номларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жой номлари чуқур илмий, сиёсий, амалий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, хилма-хил тарихий шароитлар ва тиллар такомилининг маҳсули ҳисобланади. Топонимика дунёдаги барча инсониятнинг, халқ маънавияти ва маърифатини белгиловчи воситалардан бири сифатида географик номларни, яъни жой, сув ва бошқа объектларнинг номлари, уларнинг маъно-мазмуни, келиб чиқиши ва тарихини ўрганади.

Pages