Фаолият

Янги қабул қилинган “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг амалдаги таҳриридан фарқли ўлароқ жиҳатлари

Бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари барча йўналишлар қатори геодезия ва картография соҳасини ҳам замон талабларига мос равишда такомиллаштиришни тақазо этмоқда. Янги таҳрирдаги “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Қонунда шу каби жиҳатлар эътиборга олинган. Жумладан, соҳага оид асосий тушунча ва тамойиллар, қолаверса уни давлат томонидан тартибга солишга оид нормалар, ваколатли давлат органлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Давергеодезкадастр қўмитасининг Ер ахборот геопортали

Бугун ҳоҳ фермер деҳқон, ҳоҳ жисмоний ёки юридик шахс бўлмасин, ерга бўлган эҳтиёжи бор, албатта. Айниқса, бугунгидек ривожланаётган, яъни қурилиш-бунёдкорлик ишлари жадал бораётган бир паллада барчада энг муҳим ва ишончли маълумотга бўлган талаб бор. Шу мақсадда ҳам янги ишга туширилган “Ер ахборот геопортали”да шу каби барча маълумотларни олиш имконияти бор.

Ушбу геоахборот тизими энг сўнгги технологиялар имконияти ва фазовий маълумотлар асосида ишлагани боис, турли мақсадларда аниқ маълумотлардан кенгроқ фойдаланиш имкониятини беради.

Географик объектларнинг номлари давлат реестри

Барчамизда ўзимиз туғилиб ўсган ёки бирор бир манзилга борганимизда ушбу жойнинг номи билан қизиқиш ҳолатлари кўп бор бўлган. Эндиликда Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган янги тизим орқали бутун мамлакатимиздаги барча ҳудудларнинг ҳозирги пайтдаги ва тарихий номлари ҳақида, шунингдек барча маълумотларни билиш имконияти пайдо бўлди.

Бир вақтнинг ўзида ҳайфсан эълон қилиш ва мукофотдан маҳрум қилиш мумкинми?!

Интизомий жазо қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

- Айнан битта ножўя хатти-ҳаракат учун ходимни мукофотдан маҳрум қилиш ва ҳайфсан эълон қилиш мумкинми?

Пандемия даврида уй-жой қуриш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкаларини олиш тартиби

Жорий йилнинг 17-июнь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Пандемия даврида уй-жой қуриш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкаларини олиш тартиби" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизими ости корхоналарининг мутасадди раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.

Рақамли иқтисодиётда ер маъмуриятчилиги ва ҳудудларни бошқариш

(Давоми. Боши журналнинг 1/2020-сонида - http://ab.ygk.uz/node/74)

Ушбу мақола «Земельное администрирование и управление территориями в цифровой экономике» китобидан таржима қилинган бўлиб, т.ф.н. Шавров Сергей Алексеевич муаллифлигидаги мазкур китоб "Земельная реформа" жамоат бирлашмаси томонидан нашр этилган, Минск, Белоруссия. Нашр Швеция Халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги (SIDA) кўмагида амалга оширилган, 2019 йил апрель.

§ 1.4. Давлат бошқаруви рақамли трансформациясининг стратегияси

“Тупроқ клиникаси” – деҳқонлар учун тезкор ва қулай мобиль лаборатория

Юртимизда экинлар парвариши қизғин паллага кирган айни кунларда Давергеодезкадастр қўмитаси таркибидаги Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти олимлари инновацион лойиҳани ишга туширди. Махсус автомобилда ташкил этилган “Тупроқ клиникаси” мобиль лабораторияси фермер хўжаликлари, кластерлар ва томорқа ер эгаларига тезкор тупроқ хизматларини кўрсатиш мақсадида ҳудудларга йўл олмоқда.

Таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш кадрлар сифатини оширишнинг муҳим омилидир

Аннотация. Мақолада бугунги кунда республикамиз учун юқори салоҳиятга эга бўлган кадрлар тайёрлашнинг муҳим йўналиши ҳисобланган фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтиришга тўсиқ бўлаётган омиллар ҳамда шулардан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнини ташкил этишдаги мавжуд муаммолар, шунингдек ушбу интеграцияланишни кучайтириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар келтирилган.

Хусусий кадастр хизматини ташкил этишни янада соддалаштириш

Аннотация: Мақолада республикамизда ҳам бошқа хорижий давлатлар сингари хусусий кадастр хизматларини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, хусусан кўчмас мулклар бўйича риэлторлик хизматини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш, махсус “кадастр муҳандиси” лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириш орқали рўйхатлаш жараёнини тезлаштириш учун амалга оширилиши керак бўлган тадбирларга оид қатор таклифлар ва тавсиялар берилган.

Pages